Ташриф давомида меҳмонлар Марказнинг ривожланиш стратегияси, методологик ёндашуви ҳамда Ўзбекистонда инклюзивликни илгари суриш бўйича ташаббуслари — жумладан, инклюзив таълим, бандлик ва қулай муҳит яратиш йўналишлари билан яқиндан танишдилар.
Самимий ва дўстона муҳитда Зироат Мирзиёева ва Кетрин Мери Рассел Марказ ўқувчилари билан мулоқот қилишди, UPSHIFT дастури доирасидаги ёшлар ташаббуслари билан танишдилар ҳамда ўқувчилар тайёрлаган театр саҳнасидан ёрқин таассуротлар олдилар.
UNICEFнинг ижрочи директори барча ёшлар учун тенг имкониятлар яратиш муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаб, инклюзив амалиётларни ривожлантиришдаги ҳиссаси учун Марказ жамоасига миннатдорлик билдирди.
Расмий хабарлар
- Қўшилди: 28.05.2025
- Кўришлар: 177
- Чоп этиш