ЖССТ: тамаки истеъмоли камайди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Тамакига қарши кураш бўйича доиравий конвенцияси 20 йил аввал кучга кирган. Шундан буён бутун дунё бўйлаб чекиш сезиларли даражада камайган. Бу маълумотни ташкилот Бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус Бош ассамблея 78-сессияси очилишида келтирди.

– Муайян давр мобайнида дунё бўйлаб тамаки истеъмоли учдан бир ҳиссага камайди, – деди мулозим. – Бугунги кунда 300 миллион кашанда чекишни ташлаган.

ЖССТ маълумотига кўра, тамаки истеъмоли соғлиқ учун асосий таҳдидлардан биридир. Чекадиганларнинг қарийб ярми ажалидан барвақт вафот этади. Ушбу иллат туфайли йилига саккиз миллиондан кўп одам ҳаётдан кўз юмяпти. Уларнинг етти миллиони амалдаги ёки собиқ кашанда. Шунингдек, 1,2 миллиондан зиёд чекмайдиганлар ҳам иккиламчи тамаки тутунидан азият чекиб вафот этган. ЖССТ чекишнинг ҳар қандай кўриниши соғлиқ учун зарарлиги, тамакининг зарарсиз дозаси йўқлигини таъкидлайди.

ЎзА

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech