Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) раҳбари Нгози Оконжо-Ивеаланинг тузилма сайтида эълон қилинган баёнотига кўра, АҚШ ва Хитой зиддияти узоқ муддатли инқирозни юзага келтириши мумкин.
Президент Дональд Трамп чоршанба куни Вашингтон Хитойнинг глобал бозорларга нисбатан ҳурматсизлигига жавобан Чин юрти маҳсулотларига бож зудлик билан 125 фоизга чиқарилишини маълум қилди.
– Геосиёсий сабабларга кўра, глобал савдо муқаррар парчаланиши жиддий ташвиш уйғотади, – дейилган махсус баёнотда. – Жаҳон иқтисодиёти икки блокка бўлиниши реал дунё ялпи ички маҳсулоти узоқ муддатга қарийб 7 фоиз қисқаришига олиб келиши мумкин. Савдо-сотиқ ўзгариши жараёни шошилинч ва долзарб таҳдидга айланмоқда. Бу келишилган глобал жавоб чораларини тақозо этади. ЖСТ аъзоларини муаммони мувофиқлаштирилган глобал ҳамкорлик ва ҳужжат орқали ҳал қилишга чақирамиз.
АҚШ Савдо вакиллиги бошқармаси изоҳ беришича, мамлакат жорий этаётган янги тарифлар муайян мамлакат билан савдо тақчиллиги шаротитидан келиб чиқиб ҳисобланган. Айни чорага камомад келтириб чиқариш эмас, балки мувозанатга эришиш чораси сифатида қараш лозим.
С.Раҳимов, ЎзА
- Қўшилди: 11.04.2025
- Кўришлар: 460
- Чоп этиш