Лондонда Ўзбекистон хотин-қизларини қўллаб-қувватлаш истиқболи муҳокама қилинди

Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Равшан Усмонов қиролликнинг гендер тенглик масаласи бўйича махсус вакили Алисия Герберт билан учрашди.

Суҳбат чоғида юртимиз хотин-қизлари ҳуқуқи, имкониятини кенгайтириш, гендер тенгликни таъминлаш, шунингдек оналик ва болаликни муҳофаза қилишга қаратилган ислоҳотлар хусусида маълумот берилди.

Британия томони хотин-қизларимиз сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий фаоллигини ошириш борасидаги саъй-ҳаракатларни юқори баҳолади. Хотин-қизлар салоҳиятини ошириш, жумладан аёлларимиз олий маълумот олиши, замонавий касб эгаллаши,технологияни ўзлаштириши, чет тилларни ўрганиши, шунингдек ўз тадбиркорлик кўникмасини ривожлантириши учун молиявий ва техник ёрдам кўрсатишга қизиқиш билдирди.

Учрашув якунида кўрсатиб ўтилган йўналишлар бўйича амалий ҳамкорликни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.

А.Алимова, ЎзА 

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech