Учқудуқ туман касб-ҳунар мактаби ўқувчи-ёшлари билан Учқудуқ туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Т.Сафойев, юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи Д.Б.Рустамовалар иштирокида "Ёшлар ва адлия" шиори остида ёшлар давра суҳбати бўлиб ўтди.Давра суҳбатида адлия бўлими вакиллари ёшларга ажратилаётган субсидия, кредит маблағлари олиш шунингдек ишга жойлашишдаги асосий нормалар масалалари бўйича ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини айтиб ўтди. Маъсуллар ўқувчиларнинг барча саволларга жавоб беришди.
Учқудуқ туман касб-ҳунар мактаби
- Қўшилди: 27.02.2023
- Кўришлар: 3689
- Чоп этиш