28 февраль куни Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги Юридик клиникада Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ходимлари иштирокида давра суҳбати ўтказилди. Тадбир “Инсон ҳуқуқлари ҳафталиги” доирасида ташкил этилди.
Давра суҳбатини Юридик клиника раҳбари Зиёдулла Убайдуллаев бошқарди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директорининг биринчи ўринбосари М.Тиллабаев Президентимизнинг яқинда қабул қилинган “Ўзбекистонда Инсон ҳуқуқлари соҳасида Миллий таълим дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳияти ҳақида сўзлади. Шунингдек, мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари ва ёшлар ҳуқуқларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган изчил ҳамда қамровдор ишлар хусусида атрофлича маълумот берди.
Тадбир ўзаро самимий мулоқот шаклида, кўтаринки руҳда ўтди. Иштирокчи талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олди.
Давра суҳбати якунида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази бўлим бошлиғи К.Олимова Миллий марказ томонидан нашр этилган инсон ҳуқуқларига оид 110 та китоб ҳамда “Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари” журнали янги нашрларини Юридик клиника кутубхонасига топширди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 01.03.2023
- Кўришлар: 4096
- Чоп этиш