Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан “Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро мажбуриятларга риоя қилинишининг ҳолати тўғрисида ахборот” нашрдан чиқди. Ушбу нашр “Янги Ўзбекистон ва инсон ҳуқуқлари” рукнида чоп этилди.
Мазкур ахборот 2022 йилда Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро мажбуриятларнинг бажарилиши борасидаги фаолиятнинг асосий йўналишлари доирасида амалга оширилган ишлар сарҳисобига бағишланган. Унда, шунингдек, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегияси ижроси тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилган.
Конституциявий ислоҳотлар ва инсон ҳуқуқлари, инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим, инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро ҳамкорлик каби боблардаги муҳим ахборотлар моҳиятини тўла очиб беришда рангли суратлар, инфографика, чизма ва жадваллардан фойдаланилган.
Янги нашр Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг ўтган йилдаги фаолиятига оид ўзига хос мухтасар ҳисоботдир. У ўзбек, инглиз ва рус тилларида нашр этилди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 28.03.2023
- Кўришлар: 3671
- Чоп этиш