ДАНТЕ: РЕНЕССАНСЛАР ЧОРРАҲАСИДА

Ғарбда ХIII-ХIV асрларда юз берган Европа Ренессанси, аслида, IХ-ХII асрларда минтақамизда амалга оширилган Биринчи Шарқ Уйғониш даври – «Ислом Ренессанси»нинг янги мантиқий давоми ҳисобланади. Бунда Европа халқлари Шарқ халқлари орқали:
биринчидан, антик дунё илм-фани, Қадимги Шарқ маданияти ютуқларини;
иккинчидан, Ўрта Осиё, Эрон ва Арабистондан етишиб чиққан буюк мутафаккирлар таълимоти, кашфиётлари, илмий тажрибалари ҳосиласини;
учинчидан, Шарқ халқлари адабиётида куйланган ғоялар, қўлланган усул, услуб ва оҳангларни ўрганган ҳамда изчил ўзлаштирган.
Ўз навбатида, дунёнинг деярли ярмини эгаллаган, буюк салтанатга асос солган Соҳибқирон Амир Темур Шарқ ва Ғарб маданияти, маърифати ва маънавиятига бирдек бағрикенглик ва рағбат билан қарагани туфайли XIV- XVI асрлардаги Иккинчи Шарқ Уйғониш даври – «Темурийлар Ренессанси»га асос солинган. Кейинги босқичда яна Ғарб маданий ҳаётда Шарқнинг меросхўри бўлиб майдонга чиққан.
Ғарбнинг даҳо шоири Данте Алигьери (1265-1321) Биринчи Шарқ Уйғониш даври билан Европа Ренессанси даври оралиғида яшаб ўтган улуғ ижодкордир. Демакки, у Шарқ Ренессанси қайнарбулоқларидан сув ичиб, Ғарб Уйғониш даври боғларини яшнатган.
Дантенинг ижоди Иккинчи Шарқ Уйғониш даврида ҳам жаҳон афкор оммаси, айниқса, маданият, адабиёт ва санъат мухлислари эътиборидан четда қолмаган. Шу маънода, бугун биз пойдеворини барпо этаётган Учинчи Ренессанс учун ҳам Ғарб даҳо шоири ва унинг ўзбек тили бўйича буюк таржимони Абдулла Орипов ижоди катта аҳамиятга эга. Ушбу китобда ана шу мавзуларда сўз боради.
Юридик фанлари доктори, академик Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Акмал Саидовнинг ушбу китоби кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

Масъул муҳаррир ва сўзбоши муаллифи: Қаландар Абдураҳмонов
Адади: 1000 дона
Нашриёт: “Akademnashr”
Чоп этилган йили: 2023

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech