Мулоқот мавзуси: халқаро ҳуқуқ ва Марказий Осиё

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳузуридаги Илмий мувофиқлаштириш кенгашининг 17 апрелдаги йиғилиши айни шу мавзуга бағишланди. Йиғилиш Давлат ва ҳуқуқ институти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасида юридик фанларни ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш билан ҳамкорликда ўтказилди.

Офлайн ва онлайн шаклда ташкил этлган тадбирда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти, шунингдек, Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Москва давлат халқаро муносабатлар университети вакиллари қатнашди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори, академик Акмал Саидов ўзининг қутлов нутқида инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари замонавий ҳуқуқшуносликнинг муҳим жиҳатларидан бири эканини таъкидлади. Бу соҳадаги халқаро ҳамкорлик Ўзбекистонда ҳуқуқшуносликни ривожлантиришнинг муҳим йўналиши ҳисобланади.

Москва давлат халқаро муносабатлар университети  профессори Владислав Толстихнинг “Халқаро ҳуқуқ ва Марказий Осиё” мавзусидаги маърузаси йиғилганларда катта қизиқиш уйғотди.  Маълумки, В.Толстих халқаро ҳуқуқ бўйича 10 та монография ҳамда 180 дан ортиқ илмий мақола муаллифи ҳисобланади.

Йиғилишда Давлат ва ҳуқуқ институти директор ўринбосари профессор А.Тўлаганов, ушбу институт илмий ходими Р. Назаров, Миллий марказ етакчи мутахассиси А.Набиев, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси доценти Г.Алимов сўзга чиқдилар. Қорақалпоғистон, Термиз, Самарқанд, Наманган давлат университетлари юридик факультет деканлари ва тадқиқотчилари ҳам ўз чиқишлари билан қатнашди.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech