2023-йил 29-апрел куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов Полшанинг “Маршалек” нашриёт уйи раҳбари Адам Маршалек билан учрашди.
Мулоқот чоғида меҳмонга мамлакатимизда амалга оширилган конституциявий ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
А.Маршалек Ўзбекистон Бош қомуси эксперт ва олимларнинг эмас, балки фуқароларнинг фикр-мулоҳазалари, бевосита халқдан келиб тушган таклифлар асосида янгиланганини алоҳида эътироф этди.
Учрашув конструктив ва дўстона руҳда ўтди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси
- Қўшилди: 01.05.2023
- Кўришлар: 4212
- Чоп этиш