ТДЮда “Абдумажидов сабоқлари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди

Тошкент давлат юридик университети “Жиноий одил судлов” факултетининг “Жиноят-протсессуал ҳуқуқи” кафедраси томонидан ташкил этилган анжуманда ТДЮ, Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш Академияси, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Самарқанд халқаро технологиялар университети, М.С.Нарикбайев номидаги Қозогʻистон давлат юридик университети, Тожикистон давлат ҳуқуқ, бизнес ва сиёсат университети, Батуми давлат университети профессор-ўқитувчилари ва Ўзбекистон Республикаси Коррупсияга қарши курашиш агентлиги вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, юридик фанлар доктори, профессор Ғофур Абдумажидовнинг серқирра меҳнат фаолияти, ундан қолган илмий мактаб, илм-фанга қўшган ҳиссаси, умр йўли ҳақида сўз юритилди.

Конференциянинг иккинчи қисмида Ғ.Абдумажидовнинг илмий асарларида ёритилган долзарб муаммолар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Янги Конституцияси қабул қилиниши муносабати билан жиноят протсессидаги ўзгаришлар ва ислоҳотлар, тергов ва суд органлари фаолиятида шахс ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини мустаҳкамлаш, айбланувчи (гумон қилинувчи, судланувчи)ни ҳимояга бўлган ҳуқуқ билан таъминлаш, жабрланувчига ҳуқуқий ёрдам кўрсатишнинг ўзига хос хусусиятлари, айбсизлик презумпсияси, “Хабеас корпус” институти, шахс ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш шароитида тергов фаолиятини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech