23 октябрь куни Тошкент шаҳрида ўтказилаётган "Ёшлар ҳуқуқлари: имкониятлари ва ҳимоя қилиш механизмлари" мавзусида ўтказилаётган халқаро форум доирасида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида БМТнинг Қийноқларга қарши кўмитаси раиси ўринбосари Бахтияр Тузмухамедов иштирокида Университет талабалари учун маҳорат дарси ташкил қилинди.
Тадбирда Давлат ва ҳуқуқ институти директорининг ўринбосари А.Тулаганов, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази докторантлари ҳамда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети профессор-ўқитувчилари иштирок этди.
Ташриф давомида Б.Тузмухамедов Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети Юридик клиникасида бўлиб, юридик клиника фаолияти билан танишди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 23.10.2023
- Кўришлар: 3385
- Чоп этиш