Тошкентда Ёшлар ҳуқуқлари бўйича халқаро форум ўз ишини бошлади

ТОШКЕНТ, 23 октябрь. /«Дунё» АА/. Бугун пойтахтимизда «Ёшлар ҳуқуқлари: имкониятлар ва ҳимоя қилиш механизмлари» мавзусида  халқаро форум бошланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ушбу йирик анжуман Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 75 йиллиги ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Вена бутунжаҳон конференциясининг 30 йиллигига бағишланади.

Халқаро форумнинг асосий миллий ташкилотчиси Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази ҳисобланади.

Онлайн ва офлайн форматларда бўлиб ўтаётган форумда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари бошқармаси, Олий комиссар бошқармасининг Марказий Осиё бўйича минтақавий бўлими, БМТнинг Ўзбекистондаги Доимий мувофиқлаштирувчи офиси, БМТ Тараққиёт дастурининг мамлакатимиздаги ваколатхонаси, ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, ЕХҲТнинг Лойиҳалар мувофиқлаштирувчиси, Фридрих Эберт фонди ва бошқа халқаро ҳамкорлар, шунингдек, маҳаллий ва хорижий экспертлар, Марказий Осиё мамлакатларидаги ёшлар ташкилотлари етакчилари, ёшлар парламентлари, ҳуқуқни ҳимоя қилиш бўйича миллий институтлар, фуқаролик жамияти институтлари, ОАВ, ёшлар ҳуқуқлари бўйича халқаро ва минтақавий ташкилотлар вакиллари иштирок этмоқда.

Тадбирда Ёшлар ҳуқуқлари соҳасида янги саъй-ҳаракатлар ва илғор ташаббуслар учун муҳим асос бўлиб хизмат қиладиган Ёшлар ҳуқуқлари бўйича Марказий Осиё декларациясини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech