Яқинда Тошкент шаҳрида “Ёшлар ҳуқуқи: имконият ва ҳимоя механизми” мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтди.
Тадбир Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси 75 йиллиги ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Вена бутунжаҳон конференцияси 30 йиллигини кенг нишонлаш доирасида ташкил этилди.
Аҳолининг қарийб ярмини ташкил этадиган минтақамиз ёшлари ҳуқуқини таъминлаш йўлидаги бирдамлик, ҳамкорликнинг рамзий ифодаси сифатида мазкур анжуман Президентимизнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 78-сесиясида БМТ ҳузурида Марказий Осиё ёшларини ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича Ишчи гуруҳ ташкил этиш тўғрисидаги ташаббусини амалга ошириш мақсадини кўзлагани билан ҳам аҳамиятлидир.
Саидмурод Раҳимов,
Ёқубжон Мелибоев (видео),
ЎзА
- Қўшилди: 01.11.2023
- Кўришлар: 3529
- Чоп этиш