ТАЪЗИЯНОМА

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази жамоаси Миллий марказнинг масъул ходими Асия Жасимовага отаси Ислом Жасимовнинг вафоти муносабати билан  ҳамдардлик билдиради.

Таниқли ҳуқуқшунос Ислом Жасимов мамлакатимизнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларида турли масъулиятли лавозимларда фидкорона хизмат қилган. Давлатимиз ва халқимиз олдидаги содиқ хизматлари учун “Дўстлик” ордени, “Шуҳрат” медали, “Ўзбекистон Республикаси фахрий ёрлиғи” каби бир қатор давлат мукофотлари билан тақдирланган.

Ислом Жасимов узоқ йиллар давомида Миллий марказ билан яқин амалий ҳамкорлик қилиб келганини эътироф этамиз ва қадрлаймиз.

Фидойи ва оқил инсон, эл-юрт хизматига камарбаста фарзандлар тарбиялаган меҳрибон ота – Ислом Козимовичнинг ёрқин хотираси унутилмайди, қалбларимизда яшаб қолади. Аллоҳ ўз раҳматига олиб, охиратларини обод қилсин.

Марҳумнинг барча оила аъзолари ва яқинларига яна бир бор чуқур таъзия изҳор қиламиз.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази жамоаси

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech