Aхборот саводхонлиги ва инсон ҳуқуқлари

Рақамли технологиялар ривожланиш даврида инсон ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш масалалари янги мазмун касб етмоқда. Жамият ҳаётининг барча соҳалари – сиёсат, иқтисодиёт, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва ҳатто шахсий мулоқот жараёнлари рақамли муҳитга кўчиб ўтмоқда. Шу билан бирга, инсонларнинг ахборот билан ўзаро муносабатлари ҳам мураккаблашиб, ахборот саводхонлиги фуқаролик фаоллиги ва ҳуқуқий онгнинг ажралмас таркибий қисмига айланмоқда.
Aхборот саводхонлиги замонавий инсоннинг демократик жамиятда тўлақонли иштирок етиш қобилиятини белгиловчи асосий омиллардан биридир. Чунки бугунги кунда инсон ҳуқуқ ва еркинликларини фақат қонуний ҳужжатлар орқали емас, балки рақамли ахборот маконида онгли ҳаракатлар орқали ҳам амалга ошириш талаб етилади. Шахснинг ўз ҳуқуқларини англаш, уларни амалга ошириш ва ҳимоя қилиш қобилияти кўп жиҳатдан унинг ахборотни топиш, таҳлил қилиш, баҳолаш, танлаш ва ундан тўғри фойдаланиш кўникмаларига бевосита боғлиқдир.
Президентимиз Шавкат Мирзиёйевнинг фикрича, “оммавий ахборот воситаларида холислик ва қонун устуворлигини таъминлаш, профессионал билим ва маҳоратни ошириб бориш, ахборот тарқатишнинг замонавий усулларини ўзлаштириш, аҳоли ўртасида ахборот, баҳс ва мулоқот маданиятини шакллаштириш, жамиятимиздаги турли иллатлар, коррупсия балосига қарши курашиш каби долзарб вазифалар бўйича ҳали кўп иш қилишимиз зарур” деб айтганлари бежизга емас. Чунки, Инсон ҳуқуқлари тизимида ахборот олиш еркинлиги, фикр билдириш еркинлиги ва шахсий ҳаёт дахлсизлиги каби ҳуқуқлар бир-бири билан чамбарчас боғлиқ. Aхборот саводхонлиги еса ушбу ҳуқуқларни амалда рўёбга чиқариш воситаси бўлиб, фуқароларга ҳақиқий ва сохта ахборотни фарқлаш, манипулятив маълумотлардан ҳимояланиш ва онгли қарор қабул қилиш имконини беради.
Aхборот саводхонлиги, ахборот ва медиа манбаларидан самарали фойдаланиш, уларни тўғри баҳолаш ва талқин қилиш кўникмалари мажмуасидир. ЮНЕСКО експертлари фикрича, ахборот саводхонлиги инсонларнинг ёлғон ва дезинформациянинг фарқлаш кўиникмларини шаклланишига ёрдам беради. Aхборот саводхонлиги тушучаси 2007-йилда ЮНЕСКО томонидан киритилган бўлиб, унда рақамли саводхонлик, танқидий фикрлаш ва ижодий ахборотдан фойдаланиш ҳам қамраб олинган. ЮНЕСКО келтирган статистик маълумотларга кўра, дунё аҳолисининг 56 фоиздан ортиқ киши кўпинча ҳозирги янгиликларни ижтимоий тармоқлардан кузатади ва рақамли контент яратувчиларни 60 фоиздан ортиғи тарқатаётган маълумотларнинг тўғри еканигини текширмайди. Шу боисдан ахборот саводхонлиги жамиятимиз учун муҳим аҳамиятга ега, чунки ахборот саводхонлиги ҳақиқатга асосланган маълумот олиш ва тўғри хулоса чиқариш кўникмаларини шакллантиради.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 33-моддаси, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси 19-моддаси ҳамда Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро Пактнинг 19-моддаларида инсоннинг ахборотга бўлган ҳуқуқлари кафолатланган. Aхборот саводхонлиги ёлғон маълумот, дезинформация, манипуляция ва ҳатто сензура таҳдидларига қарши самарали воситадир. ЮНЕСКО експертлари таъкидлаганидек, ахборот ва медиа саводхонлиги ХХИ асрнинг асосий муаммолари, нотўғри маълумотлар ва ёлғон ахборотлар тарқалишини йенгиш учун зарур кўникмаларини беради. Яъни бу кўникмалар одамларга маълумот манбаларини танқидий баҳолаш, ахборот ортида турган манфаат ва мақсадни аниқлаш, фактларни текшириш имконини яратади. Бугунги кунда мисинформациялар ҳаёт учун хавфли оқибатларга олиб келмоқда: масалан, CОВИД-19 пандемияси бошида нотўғри маълумотлар туфайли дунё бўйлаб деярли 6 000 киши нафас касаллигига учраган ва тахминан 800 киши вафот етгани қайд етилган.
Бундай воқеалар ахборот саводхонлигининг ҳаётий аҳамиятини яққол кўрсатади. Шу боис ахборот саводхонлиги одамларни ёлғон янгиликларга ишониб қолмасдан, расман тасдиқланган ва далилларга асосланган маълумотларни излашга ўргатади. Aхборот саводхонлиги пропаганда ва манипуляцияга қарши ҳам курашади. Масалан, 2021-йили Медиа Саводхонлик Индексида Финляндия “ёлғон хабар ва дезинформациянинг салбий таъсирларига қарши енг юқори салоҳиятга ега” деб еътироф етилган. Бу мисол шуни кўрсатадики, медиа-саводхонликка катта еътибор берилган жамият нотўғри ахборот таъсирига чидамли қилади. Шу тариқа, ахборот саводхонлиги оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда тарқалаётган нотўғри маълумотларга қарши иммунитет ҳосил қилади.
Демократия учун ҳам ахборот еркинлиги ҳаётий аҳамиятга ега. ЮНЕСКО муносабатига кўра, сўз ва матбуот еркинлиги – жамият барқарорлиги ва тараққиёти учун муҳим аҳамият касб етади. Aхборот ва медиа саводхонлиги инсон ҳуқуқларининг ўзаро боғлиқ елементи бўлиб, ҳар бир фуқаронинг ахборот олиш ва ўз фикрини еркин ифода етиш ҳуқуқларидан самарали фойдаланишини таъминлайди. Aхборотдан еркин фойдаланиш ва таҳлилий тафаккур юки билан инсонлар ўз ҳақларини ҳимоя қила олишади: улар қонунлар, ижтимоий жараёнлар, жамоат-сиёсий масалалар ҳақида аниқ маълумот олиш имконига ега бўлади. Шу боис, ахборот саводхонлиги фуқароларни ҳуқуқларини яхши билишга, уларни ҳимоя қилиш ва тарғиб қилишга тайёрлайди.
Шунингдек, ахборот саводхонлиги жамиятдаги очиқлик, ишонч ва ижтимоий масъулият муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қилади. У фуқароларга нафақат ўз ҳуқуқларини англаш, балки давлат органлари фаолиятининг шаффофлигини таъминлашда фаол иштирок етиш имконини беради. Рақамли маконда тўғри ахборот оқимини шакллантириш орқали ахборот саводхонлиги коррупсия, ёлғон маълумотлар ва манипуляция каби салбий ҳодисаларга қарши ижтимоий ҳимоя механизмини яратади. Бугунги кунда ахборот саводхонлигини ривожлантириш таълим сиёсати ва инсон ҳуқуқларини тарғиб қилиш стратегиясининг устувор йўналишларидан бири бўлиши зарур. Мактабдан тортиб олий таълимгача бўлган барча босқичларда рақамли тафаккур, ахборот маданияти ва танқидий фикрлаш кўникмаларини шакллантириш инсон капиталининг сифатини оширади.
Aхборот саводхонлигини юксалтириш нафақат индивидуал даражада, балки ижтимоий барқарорлик, миллий хавфсизлик ва давлат бошқарувида самарадорликни ошириш омили сифатида ҳам еътироф етилиши керак. Чунки фуқаролар ахборот манбаларини танқидий таҳлил қила олган, рақамли маконда фаол ва онгли иштирок етган жамиятда демократик қадриятлар барқарор ривожланади, инсон ҳуқуқлари еса реал мазмун билан тўлдирилади. Шу тариқа, ахборот саводхонлиги ХХИ асрда нафақат билим ва технология масаласи, балки инсон ҳуқуқлари, фуқаролик маданияти ва глобал тараққиётнинг асосий омилига айланмоқда.

 

Наврўзбек AСЛОНОВ
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон
Республикаси Миллий маркази,
таянч докторанти
«ЖАМИЯТ» газетасининг 2025 йил 23 октябрь кунги 42-43 (961)-сони

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech