Миллий марказда “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишони ўз эгаларига топширилди

Мамлакатимизнинг барча ҳудудлари, корхона, ташкилот ва муассасаларида Конституциямиз қабул қилинганининг 30 йиллигига бағишланган байрам тадбирлари давом этмоқда. Ушбу тантаналар 10 декабрь – Халқаро инсон ҳуқуқлари куни ва Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси қабул қилинган кун саналари билан уйғунликда нишонланмоқда.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказида ҳам 9 декабрь куни худди шундай қўшалоқ тадбир ташкил этилди.

Миллий марказ директори Акмал Саидов тадбирни очар экан, кейинги йилларда мамлакатимизда “Инсон қадри учун” тамойили асосида амалга оширилаётган давлат сиёсати ва Тараққиёт стратегияси Конституция ва халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларида мустаҳкамланган инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш, унинг ҳаёти, дахлсизлиги, қадр-қимматини ҳимоя қилишнинг самарали механизмларини шакллантиришга қаратилганини қайд этди.

Президентимиз Фармони билан жорий йил 8 ноябрда таъсис этилган “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишонига Миллий марказнинг 20 нафар ходими сазовор бўлди. Тадбирда эсдалик нишонлари ўз эгаларига тантанали топширилди.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech