“Қийноққа солишга қарши курашиш: халқаро амалиёт ва миллий тажриба”

Бугун Фарғона шаҳрида бошланган айни мавзудаги ўқув курсининг биринчи кунида:

  • Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директорининг биринчи ўринбосари, юридик фанлар доктори, профессор Мирзатилло Тиллабоев;
  • Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти директори, юридик фанлар доктори Муроджон Турғунов;
  • Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси бошлиғи ўринбосари, юридик фанлар доктори, профессор Музаффаржон Мамасидиқов;
  • Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Академияси “Жазони ижро этиш фаолияти” кафедраси доценти, подполковник Қувонч Қодиров маърузалари тингланди.

Машғулотларда, шунингдек, Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг “Юридик фанлар” кафедраси бошлиғи, юридик фанлар номзоди, доцент Меҳмонали Сувонқулов, ушбу институт ўқитувчиси, подполковник Жаҳонгир Яқубов ва Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ бўлим бошлиғи, юридик фанлар номзоди, доцент Ф.Ҳайитбоев ўз маърузалари билан қатнашмоқда.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech