Таъкидланишича, бу қадам мамлакатда эришилган муҳим натижаларга, жумладан, жорий йил май ойида қабул қилинган «Болаларни ҳар қандай зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун ҳамда ҳар бир болани самарали ҳимоя қилишга қаратилган соҳаларлараро стратегия ва ҳаракатлар режаси ишлаб чиқилаётганига асосланади.
"Бу болаларни ҳимоя қилиш йўлидаги муҳим қадамдир. Ушбу мажбурият мамлакат эришган сезиларли ютуқларга асосланади. Жумладан, жорий йилнинг май ойида "Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонун қабул қилинди. Ҳозирда ҳар бир болани амалий ҳимоя қилишга қаратилган тармоқлараро стратегия ва ҳаракатлар режаси ишлаб чиқилмоқда.
UNICEF Ўзбекистон ҳукумати билан елкадош бўлиб мазкур саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашдан фахрланади. Ҳар бир бола уйда, мактабда ва жамиятда хавфсиз ва қўллаб-қувватловчи муҳитда улғайиши учун биргаликда ҳаракат қиламиз," — дейилади хабарда.