Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Ахборот хизмати раҳбари Дилфузабегим Рўзметова маълум қилди.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан 60 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлиб, улардан 18 таси ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Ногиронликни баҳолаш шкаласи асосида шахсларнинг кундалик ҳаётдаги фаоллиги ва иштирокини (яъни функционаллигини) баҳолашнинг янги тартиби жорий этилди. Хусусан, ушбу баҳолаш тизими асосида 32 036 нафар шахс баҳоланди, натижалар “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизимига киритилди.
Тиббий-ижтимоий экспертиза комиссиялари яъни ТИЭК тизими қайта кўриб чиқилди:
Вилоятлардаги 33 та ихтисослаштирилган комиссия тугатилиб, туманлараро ва туман (шаҳар) ТИЭКлар орқали ногиронлик белгилаш амалиёти жорий этилди.
Барча комиссияларга педиатрлар штати киритилди.
Тиббий-ижтимоий экспертиза комиссия кўригига чақирмасдан ногиронлик белгиланадиган касалликлар сони 39 тадан 48 тагача кенгайтирилди. Натижада 463 нафар шахс комиссияга боришдан озод этилди ва ногиронлик масофадан туриб белгиланди.
Расмий хабарлар
- Қўшилди: 10.07.2025
- Кўришлар: 113
- Чоп этиш