Қозоғистон аҳоли жон бошига ЯИМ бўйича Россияни ортда қолдирди

Дунё бўйича энг юқори кўрсаткичлар Люксембург (140,94 минг доллар), Ирландия (108,92 минг доллар) ва Швейцарияда (104,9 минг доллар).

Халқаро валюта фонди 2025 йилдаги аҳоли жон бошига ЯИМ кўрсаткичларини эълон қилди.

Собиқ иттифоқ давлатлари орасида энг юқори учталикни Болтиқ мамлакатлари — Эстония (32,76 минг доллар), Латвия (30,84 минг доллар) ва Литва (24,37 минг доллар) эгаллади. Улардан кейинги ўринга 14,77 минг доллар кўрсаткич билан Қозоғистон жойлашди.

Россияда аҳоли жон бошига ЯИМ кўрсаткичи 14,26 минг долларни ташкил этган. Ундан кейинги ўринлардан Туркманистон (13,34 минг доллар), Грузия (9,57 минг доллар), Арманистон (8,86 минг доллар), Молдова (8,26 минг доллар), Беларус (7,88 минг доллар), Озарбойжон (7,6 минг доллар), Украина (6,26 минг доллар), Ўзбекистон (3,51 минг доллар) ва Тожикистон (1,43 минг доллар) жой олган.

Дунё бўйича энг юқори кўрсаткичлар эса Люксембург (140,94 минг доллар), Ирландия (108,92 минг доллар) ва Швейцарияда (104,9 минг доллар).

Kun.uz

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech