Ирқчилик, антисемитизм, сексизм: интернетдаги нафрат ва токсиклик даражаси йил бошидан бери рекорд кўрсаткичларга етди, дея хабар бермоқда euronews.com.
Ирқчилик ва тоқатсизликка қарши кураш бўйича Европа комиссияси Швеция, Португалия, Хорватия ва Латвияни интернетдаги адоват ва нафрат тилига қарши янада қатъий чоралар кўришга чақирди.
Европа мониторинг маркази маълумотларига кўра, йил бошидан буён Интернетда токсикликнинг ўртача даражаси қайд этилган. Апрель ойида умумий токсиклик даражаси 0,22 баллни ташкил этди. Жорий йилнинг май ойида рақамли антисемитизм токсикликнинг энг юқори ўртача баллини сақлаб қолди – 0,34.
Онлайн платформалардаги лўлиларга қарши контентлар ҳам хавотир уйғотмоқда – 0,30 балл. Бу кўрсаткич ушбу жамоанинг Интернет фойдаланувчилари томонидан ҳужум объекти бўлиб қолаётганлигидан далолат беради. Анти-ЛГБТК ҳамда мусулмонларга қарши фикрлар сезиларли даражада юқори нафрат даражасига эга: мос равишда 0,29 ва 0,28 балл. Қочоқларга нисбатан нафрат даражаси –0,23 балл.
Жинсий мазмундаги контент энг паст ўртача нафрат даражасига эга – 0,19, бироқ ушбу контентлардаги ҳақоратлар ҳали ҳам энг кўп нафрат тили постларни ташкил қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали
- Қўшилди: 09.07.2025
- Кўришлар: 111
- Чоп этиш