Сайёрамизда умр кўриш давомийлиги 1,8 йилга қисқарди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) глобал соғлиқни сақлаш соҳасидаги тараққиёт секинлашувидан огоҳлантирмоқда.

Яқинда ташкилот CОVID-19 пандемиясининг умр давомийлиги ва аҳоли саломатлигига узоқ муддатли таъсирини очиб берувчи янги ҳисоботини эълон қилди.

БМТ сайтида эълон қилинган ҳужжатда айтилишича, бор-йўғи икки йил ичида, яъни 2019-2021 йиллар оралиғида дунё бўйича ўртача умр кўриш 1,8 йил қисқарган. Бу замонавий тарихдаги кўрсаткич пасайишининг энг юқори даражасидир.

- Ҳар бир маълумот замирида инсон тақдири бор - беш ёшга тўлмасдан вафот этган бола, туғиш пайти ҳаётдан кўз юмган она, олдини олиш мумкин бўлган касаллик туфайли умр қисқариши ва ҳоказо, - дейди ЖССТ Бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус.

ЎзА

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech