Ҳужжатда, шунингдек, зиёфатлар, алкоголь ва тамаки учун харажатлар бўйича кўрсатмалар мавжуд.
Хусусан, партия ва давлат органлари расмий қабулларни ўтказиш бўйича ички меъёрларга қатъий риоя қилишлари, харажатларни назорат қилишнинг умумий тизимини жорий этишлари керак.
Иш кунлари тушлик пайтида байрамона таомлар берилмаслиги керак, тамаки ва спиртли ичимликлар бўлмаслиги керак.
Мурожаатда мамлакатнинг барча ҳудудлари ва барча даражадаги муассасаларда исрофгарчилик - уят, тежамкорлик эса шараф саналадиган муҳитни қарор топтириши зарурлиги таъкидланган.
Янги қоидалар 18 майдан кучга кирди.
«Янги Ўзбекистон» ва «Правда Востока» газеталари таҳририяти»