Озарбайжон давлати билан кўп қиррали алоқалар доирасида ахборот ва медиа соҳасида ҳам доимий мулоқот йўлга қўйилган. Ахборот ва медиа ҳамкорлик доирасида икки давлат ОАВ ва Ахборот хизматлари мутахассислари учун тажриба алмашиш, соҳага оид янгича ёндашувларни ўрганиш мақсадида мунтазам ташрифлар, пресс-турлар ташкил этилмоқда.
Шу кунларда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ташаббуси асосида қатор давлат органлари Ахборот хизматлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари тажриба алмашиш ва соҳадаги янгиланишларни ўрганиш мақсадида Озарбайжонда бўлиб туришибди.
Маълумот учун: 2024 йилнинг сентябрь ойида Озарбайжоннинг турли вазирлик ва идоралари матбуот котиблари Ўзбекистонга келишган эди.
Кеча, 6 май куни ташриф дастурига кўра Озарбайжон Медиани ривожлантириш агентлигида Ўзбекистон делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.
Агентлик директори муовини Нотиқ Мамедли меҳмонларни Бакуга ташрифи билан қизғин қутлади.
Томонлар иккала мамлакат вазирлик ва идораларининг матбуот хизматлари ўртасида изчил ҳамкорликни йўлга қўйишнинг истиқболларини муҳокама қилишди.
Делегация аъзолари Баку шаҳрининг диққатга сазовор жойларида бўлишди.
Бугун Озарбайжонга сафарнинг асосий тадбири - матбуот котиблари учун қўшма семинар тренинг ўз ишини бошлади.
Маълумот учун: бу йил Ўзбекистон-Озарбайжон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлмоқда.
Расмий хабарлар
- Қўшилди: 07.05.2025
- Кўришлар: 430
- Чоп этиш