Адолат ва қонун устуворлигини, ҳуқуқий барқарорликни таъминлаш йўлида (+видео)

Пойтахтимизда “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форуми бошланди. Ўзбекистон яна бир бор халқаро ҳуқуқий ҳамжамият диққат марказида. Маълумки, 2019 йилдан буён ҳар икки йилда ташкил этилаётган мазкур анжуман ҳуқуқ соҳасидаги нуфузли мулоқот майдонига айланиб улгурди.

“Рақамли технология даври: келажакка ҳуқуқий назар” мавзусидаги бу йилги тадбир жаҳон юридик ҳамжамиятига рақамлаштириш жараёнидаги янги таҳдид ва имкониятларни муҳокама қилиш имконини тақдим этади.

Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Покистон, Россия, Озарбайжон, Қирғизистон каби давлатлар адлия идоралари раҳбарлари, Сингапур Бош прокурори, шунингдек “Жаҳон одил судлов лойиҳаси” ижрочи директори иштирок этаётган анжуман дастуридан 20 га яқин тадбир, жумладан ялпи сессия, маҳорат дарслари, давра суҳбатлари, 4 та кўргазма ўрин олган.

“Tashkent Law Spring” доирасида илк бор Халқаро ёшлар юридик форуми ҳам ўтказилади.

Мусулмон Зиё, Нишонбой Абдувоитов (видео), ЎзА

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech