Инсон ҳуқуқлари Ўзбекистон Республикаси бўйича Миллий марказининг Миграция бўйича халқаро ташкилот ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган “18 декабрь - Халқаро мигрантлар куни”га бағишланган “Миграциянинг хавфсиз ва тартибли бўлишини таъминлаш” мавзусидаги давра суҳбатида давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари билан миграция жараёнини янада хавфсиз ва тартибли қилиш бўйича миллий қонунчиликни такомиллаштиришни муҳокама қилиш, аҳолининг, шунингдек, мазкур жараёнда иштирок этаётган фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳар томонлама таъминлаш, хорижда меҳнат фаолиятини янада хавфсиз қилишга халқаро ва миллий қонунчилик нормалари, уларни амалга ошириш механизмлари бўйича ҳабардорликни янада ошириш масалалари хусусида фикрлар ва мулоҳазалар алмашинуви бўлиб ўтди.
2000 йил Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 55/93 Резолюцияси билан 18 декабр – “Халқаро мигрант куни” деб эълон қилинди.
Миграция муаммоларига бағишланган мазкур давра суҳбатида кириш сўзлари билан иштирок этган Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази директори ўринбосари Дилноза Муратова, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ўзбекистондаги Доимий координатори Хелена Фрейзер, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси, Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш масалалари департаменти мудири Комилжон Рашидов, миграция соҳасида бугунги кундаги халқаро ва миллий миқёсдаги долзарб муаммолар, уларни ҳал қилишга қаратилган вазифалар тўғрисида фикр юритишди.
Шунингдек, давра суҳбати давомида Миграция бўйича халқаро ташкилот (МХТ)нинг Ўзбекистон бўйича менежери С. Тошбоев, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази бўлим бошлиғи А. Мўминов, «Ниҳол» нодавлат нотижорат ташкилотининг раиси, Ш. Рашидова, Хусусий бандлик агентлиги вакили Ў. Носиров, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бўлим бошлиғи, С. Ишанходжаев маърузаларга чиқишди.
Давра суҳати давомида:
меҳнат миграциясини бошқаришнинг ҳуқуқий ва институционал тизимини янада такомиллаштириш;
аҳолининг ташқи меҳнат миграцияси, у билан боғлиқ ҳуқуқ ва эркинликлари тўғрисидаги ҳуқуқий маданиятини янада ошириш;
меҳнат миграцияси соҳасидаги халқаро стандартларни миллий қонунчиликка ва ҳуқуқни қўллаш амалиётига имплементация қилиш;
таълим соҳасини, айниқса, миграция, ташқи меҳнат миграцияси билан боғлиқ соҳаларда таълим тизимини такомиллаштириш, юқори малакали ва малакали кадрларнинг етишмаслиги масаласини тизимли ҳал этиш;
ҳорижий мамлакатларда фаолият юритаётган ўзбекистонлик меҳнат мигрантларни ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ва ҳимоя қилишнинг самарали механизмларини яратиш;
мамлакатда малакали ва истеъдодли кадрларни мамлакатдан чиқиб кетишини, уларга билим ва қобилиятига яраша меҳнат шароитлари ва адолатли иш ҳақларини яратиш орқали олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
ташқи меҳнат миграцияси соҳасида хусусий бандлик агентликлари фаолиятини янада такомиллаштириш билан боғлиқ ташкилий-ҳуқуқий масалалар муҳокама қилинди.
Давра суҳбати ниҳоясида Давра суҳбатида иштирок этган соҳа экспертлари, давлат ҳокимияти органлари ҳамда фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, мутахассислар ва олимлар иштирок этишди.
Шу куни, тадбирнинг иккинчи қисми сифатида “Давра суҳбати” иштирокчилари Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрига ташриф буюришди ва вилоят Адлия бошқармаси биносида, вақтинча ишламайдиган ёшлар, шунингдек, касб-хунар коллежи битирувчилари билан меҳнат миграцияси масалалари бўйича учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда иштирок этган Тошкент вилояти Хотин-қизлар қўмитаси раиси О.Парпибоева, вилоятда бандлик масалалари, айниқса, ёшларни ишга жойлаштириш, вилоятдаги ташқи меҳнат миграцияси бўйича ҳолат, яъни хорижга меҳнат қилиш учун кетган фуқаролар, уларнинг оила аъзолари аҳволидан ҳабар олиш, меҳнат миграциясидан қайтиб келган фуқароларни ишга жойлаштириш борасида қилинган ишлар, шунингдек, вилоятда ноқонуний миграцияни олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишлар хусусида гапириб ўтди. Шунингдек, учрашувда сўзга чиққан Миграция бўйича халқаро ташкилотинг Ўзбекистон бўйича менежери С.Тошбоев, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази бўлим бошлиғи А.Мўминов, «Ниҳол» нодавлат нотижорат ташкилотининг раиси, Ш. Рашидова, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бўлим бошлиғи, А.Ахматовлар сўзга чиқиб, “Халқаро мигрант куни”нинг аҳамияти, меҳнат миграцияси, унинг хавфсиз ва тартибли қилиш, ноқонуний миграцияни олдини олиш, меҳнат миграциясини тартибга солишга қаратилган халқаро ва миллий ҳуқуқий нормаларнинг мазмун-моҳиияти, хориждаги фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг институционал асослари, бу борада давлат, нодавлат ташкилотлари, хусусий бандлик агентликларининг фаолияти, ёшларда меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳуқуқий билимларини ошириш борасидаги ўз фикр ва мулоҳазаларини билдиришди. Учрашувда иштирок этган ёшлар, яъни коллежлар битирувчилари, меҳнат миграцияси, янги иш ўринлари, каби масалалар бўйича ўзларини қизиқтирган саволларини беришди ва уларга жавоблар олишди.
Учрашув натижасида бундай учрашувларни тез-тез ўтказиб турилиши ва бу соҳадаги долзарб масалалар бўйича ўзаро мулоқотлар олиб бориш бўйича келишиб олинди.
- Қўшилди: 19.12.2019
- Кўришлар: 5716
- Чоп этиш