Ижтимоий ходимнинг вазифа ва мажбуриятлари белгиланмоқда (+видео)

Қонун лойиҳасига шарҳ

Юртимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга давлат томонидан ижтимоий ёрдам кўрсатиш масалаларига устувор аҳамият қаратилмоқда. Зеро, янгиланган Бош қомусимиз билан Ўзбекистон ижтимоий ва дунёвий давлат экани мустаҳкамлаб қўйилди. 

Ижтимоий кўмак ва ёрдам масалалари, давлат органларининг бу борадаги вазифалари, умуман, ижтимоий иш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида “Ижтимоий иш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Хўш, лойиҳада қандай норма ва янгиликлар ифода этиляпти?

Мазкур қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти ва унда назарда тутилаётган нормаларни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Моҳира Хўжаева батафсил шарҳлаб берди.

Депутатнинг қайд этишича, ушбу қонун лойиҳаси билан ижтимоий иш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принциплари, ижтимоий иш соҳасида махсус ваколатли давлат органи ҳамда унинг ваколатлари, ижтимоий ходимнинг вазифалари ва мажбуриятлари белгиланмоқда.

Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар (оилалар)нинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, ижтимоий ишни ташкил этиш ҳамда ижтимоий ҳимоя соҳасидаги муносабатлар тартибга солиняпти.

Шунингдек, лойиҳада ижтимоий ҳимояга муҳтож оила (шахс)ни аниқлаш ва уларни ижтимоий ҳимояга муҳтож оила (шахс) деб топиш асослари, ижтимоий хизматлар ва ёрдамдан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳам акс этмоқда. Ижтимоий хизматлар ва ёрдамнинг турлари ва шаклларига аниқлик киритилмоқда. 

Батафсил қуйидаги видеоҳаволада. 

Муҳтарама Комилова, Дониёр Якубов, Анвар Аҳмедов (видео), ЎзА

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech