Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш механизмини янада такомиллаштириш муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

ЛОЙИҲА

 

 

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

 

Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш механизмини янада такомиллаштириш муносабати билан
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига
ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

 

 

Қонунчилик палатаси томонидан 2020 йил__ қабул қилинган

Сенат томонидан 2020 йил _______маъқулланган

 

 

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 6 майда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги 818-ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 10 декабрда қабул қилинган 591-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 9-10, 138-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 163-модда; 2008 йил, № 12, 637-модда; 2009 йил, № 12,
465-модда; 2011 йил, № 4, 101-модда; 2014 йил, № 4, 86-модда, № 5, 130-модда; 2015 йил, № 8, 310-модда, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда; 2018 йил, № 7, 431-модда; 2019 йил, № 3, 162-модда; 2020 йил, № __, ___-модда) қуйидаги қўшимчалар ва ўзгартиш киритилсин:

  • 33-модда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини бажариш ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикасининг миллий маърузаларини кўриб чиқиш натижалари бўйича тавсияларини бажариш бўйича миллий ҳаракатлар режаларини амалга ошириш жараёни билан боғлиқ масалалар»;

тўртинчи хатбошиси тегишинча бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

 

  • қуйидаги мазмундаги 431-модда билан тўлдирилсин:

«431-модда. Вазирлар Маҳкамасининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази билан ўзаро ҳамкорлиги

Вазирлар Маҳкамаси ўз ваколатлари доирасида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази билан Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларини амалга ошириш масалалари бўйича қуйидагилар орқали ўзаро ҳамкорлик қилади:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органлари таркибида инсон ҳуқуқларининг айрим тоифалари бўйича Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларининг ижроси, Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маърузаларини тайёрлаш учун маълумот йиғиш ва умумлаштириш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикасининг миллий маърузаларини кўриб чиқиш натижалари бўйича тавсияларини бажариш ва миллий ҳаракатлар режаларини амалга ошириш учун масъул бўлган махсус таркибий бўлинмалар яратиш ҳамда мансабдор шахсларни тайинлаш;

Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларини бажариш бўйича давлат бошқаруви органларининг асосий фаолият йўналишлари ва ваколатларини норматив тартибда белгилаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига риоя қилиш соҳасидаги вазиятни ва давлат органлари томонидан фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш самарадорлигини мониторинг қилиш ва баҳолаш соҳасида уларнинг инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар билан ўзаро таъсир механизмларини шакллантириш;

инсон ҳуқуқ ва эркинликларига риоя қилиш ва чеклаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини танқидий таҳлил қилиш ва экспертизадан ўтказишда, вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат органларининг ҳуқуқни қўллаш фаолиятини мониторинг қилишида ёрдам кўрсатиш;

фуқароларнинг инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши тўғрисидаги шикоятларини таҳлил қилиш ва уларни қайта тиклаш чораларини кўриш;

инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шартномаларнинг бажарилиши ҳамда мансабдор шахсларнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш бўйича миллий ҳаракатлар режаларининг бажарилиши тўғрисида ҳисоботлари тўғрисидаги маълумотларни муҳокама қилиш бўйича тадбирлар,
қўшма йиғилишлар ўтказиш».

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги 913-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 9, 320-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 241-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 418-модда; 2007 йил, № 4, 163-модда, № 9, 420-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2013 йил, № 12, 350-модда; 2014 йил, № 4, 86-модда, № 5, 130-модда; 2015 йил, № 6, 228-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда, № 8, 383-модда, № 9, 510-модда, № 12, 772-модда; 2018 йил, № 7, 431-модда; 2019 йил, № 1, 4-модда, № 11, 792-модда, № 12, 891-модда; 2020 йил, № __, __-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киритилсин:

24-модда биринчи қисми:

қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«вазирлик ва идоралар ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг  ҳудудлар кесимида инсон ҳуқуқларига риоя этиш бўйича миллий дастурларнинг бажарилиши тўғрисидаги ахборотларини эшитади ва танқидий муҳокама қилади;

ўн иккинчи - ўн саккизинчи хатбошилар тегишинча ўн учинчи - ўн тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган «Судлар тўғрисида»ги 924-ХII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрда қабул қилинган 162-II-сонли Қонуни таҳририда) 15-моддаси иккинчи қисми (Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрда қабул қилинган 162-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 1-2, 10-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 6, 249-модда, № 7, 324-модда; 2009 йил, № 12, 470-модда; 2011 йил, № 4, 104-модда; 2012 йил, № 9/2, 244-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда; 2017 йил, № 3, 47-модда, № 4, 136-модда; 2018 йил, № 7, 486-модда, № 10, 672-модда; 2019 йил, № 2, 47-модда, № 5, 261-модда, № 9, 589, 591-моддалар; 2020 йил, № __, __-модда) 15-моддаси иккинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири» деган сўзлардан кейин «Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори» деган сўзлар билан тўлдирилсин».

4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 11, 23-моддалар, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 418-модда; 2006 йил, № 6, 261-модда; 2007 йил, № 4, 166-модда, № 6, 248, 249-моддалар, № 9, 422-модда, № 12, 594, 595, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 177, 187-моддалар, № 9, 482, 484, 487-моддалар, № 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 136-модда, № 9, 335-модда, № 12, 469, 470-моддалар; 2010 йил, № 6, 231-модда, № 9, 334, 336, 337, 342-моддалар, № 12, 477-модда; 2011 йил, № 4, 103, 104-моддалар, № 9, 252-модда, № 12/2, 363-модда; 2012 йил, № 1, 3-модда, № 9/2, 244-модда, № 12, 336-модда; 2014 йил, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 385-модда; 2017 йил, № 3, 47-модда, № 6, 300-модда, № 9, 506, 510-моддалар, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 5-моддалар, № 4, 218, 224-моддалар, № 7, 430, 431-моддалар, № 10, 679-модда; 2019 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161-модда, № 5, 259, 267-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 469-модда, № 9, 589, 592-моддалар, № 10, 671-модда, № 11, 787, 791-моддалар, № 12, 880, 881, 891-моддалар; 2020 йил, № 3, 204-модда; № __, __-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар қиритилсин:

522-модда: қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг инсон ҳуқуқлари бўйича устав органлари ва шартномавий қўмиталарининг Ўзбекистон Республикаси юрисдикциясидаги шахснинг тегишли хабарномаси асосида қабул қилган қарори»;

тўртинчи хатбошиси тегишинча бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339,
341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4, 5-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 430, 431, 432-моддалар, № 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 3, 5-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161, 165, 166-моддалар, № 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 469, 471-моддалар, № 9, 591,592-моддалар, № 10, 674, 676-моддалар, № 11, 787, 791-моддалар, № 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 3, 203, 204-моддалар; №_, __-моддалар)  қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киритилсин:

қуйидаги мазмундаги 1975-модда билан тўлдирилсин:

«1975-модда. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директорининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш

Мансабдор шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий маркази директори олдидаги ўз мажбуриятларини бажармаслик, унинг ишига тўсқинлик қилиш, унга била туриб ёлғон ахборот бериш, худди шунингдек мансабдор шахслар томонидан мурожаатларни кўриб чиқмасдан қолдириш ёки уларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш ёхуд улар юзасидан била туриб қасддан ишончсиз маълумотларни тақдим этиш, —

мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;

1975-модда тегишинча 1976-модда деб хисоблансин.

6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрда қабул  қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати тўғрисида»ги 432-II-сонли Конституциявий Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 12, 213-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, № 4, 101-модда; 2014 йил, № 4, 86-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда; 2017 йил, № 6,
300-модда, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 1, 4-модда; 2019 йил, № 2, 47-модда, № 3, 162-модда, № 5, 261-модда, № 8, 468-модда, № 9, 588-модда; 2020 йил, №__, __-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киритилсин:

1) 10-модданинг еттинчи қисми «Бош прокурор» деган сўзлардан кейин «Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

2) 18-модда биринчи қисмининг 8-хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг улар томонидан қонунларга риоя этилиши, Сенат ва унинг Кенгаши, Сенат қўмиталари қарорларининг бажарилиши тўғрисидаги ахборотини, шунингдек инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларининг бажарилиши тўғрисидаги миллий маърузаларни тайёрлаш ва уларни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг устав ва шартномавий органларида кўриб чиқиш якунлари тўғрисидаги ахборотни эшитади, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро ва минтақавий тузилмаларнинг тавсияларини амалга ошириш бўйича миллий ҳаракатлар режаларини («йўл хариталари») тасдиқлайди, ҳар чоракда вазирлик ва идоралар раҳбарларининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегияси ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»нинг ижро ҳолати юзасидан ахборотини эшитади».

7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрда қабул  қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги 432-II-сонли Конституциявий Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 12, 215-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 163-модда, № 7, 326-модда; 2008 йил, № 12, 637-модда; 2011 йил, № 4, 101-модда; 2014 йил, № 4, 86-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 1, 4-модда; 2019 йил, № 3, 162-модда, № 5, 261-модда, № 8, 468-модда, № 9, 588-модда; 2020 йил, №__, __-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киритилсин:

  • 10-модданинг бешинчи қисми «Бош прокурор» деган сўзлардан кейин «Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий маркази директори» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
  • 18-модда биринчи қисмининг 11-хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг улар томонидан қонунларга риоя этилиши, Қонунчилик палатаси ва унинг Кенгаши, Қонунчилик палатаси қўмиталари қарорларининг бажарилиши тўғрисидаги ахборотини,  шунингдек инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларининг бажарилиши тўғрисидаги миллий маърузаларни тайёрлаш ва уларни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг устав ва шартномавий органларида кўриб чиқиш якунлари тўғрисидаги ахборотни эшитади, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро ва минтақавий тузилмаларнинг тавсияларини амалга ошириш бўйича миллий ҳаракатлар режаларини («йўл хариталари») тасдиқлайди, ҳар чоракда вазирлик ва идоралар раҳбарларининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегияси ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»нинг ижро ҳолати юзасидан ахборотини эшитади».

8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги 522-II-сонли  Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 9-10, 136-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 163-модда, № 7, 326-модда; 2008 йил, № 12, 637-модда; 2009 йил, № 4, 136-модда; 2011 йил, № 4, 101-модда; 2013 йил,
№ 4, 95-модда; 2014 йил, № 4, 86-модда, № 5, 130-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 1, 4-модда, № 4, 224-модда, № 7, 431-модда; 2019 йил, № 1, 1-модда, № 3, 157-модда, № 5, 261, 265-моддалар, № 8, 468-модда, № 9, 588-модда, № 12, 884-модда; 2020 йил, №__, __-модда)

12-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги 6-банд билан тўлдирилсин:

«Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига риоя қилиш ва чеклаш тўғрисидаги, шу жумладан, инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро шартномаларни ратификация қилиш ва уларни тегишли давлат органлари томонидан амалда татбиқ этиш механизмларини такомиллаштириш тўғрисидаги қонун лойиҳаларига хулосаси».

9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 11 октябрда қабул қилинган «Қонун лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги ЎРҚ-60-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 537-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4-моддалар; 2019 йил, № 5, 261-модда; 2020 йил, №__, __-модда) 17-моддасининг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

«Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига риоя қилиш ва чеклаш тўғрисидаги қонун лойиҳалари Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази билан келишилиши лозим».

Статья 10.  Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 11 апрелда қабул қилинган «Парламент назорати тўғрисида»ги ЎРҚ-403-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, № 4, 123-модда; 2017 йил № 6, 300-модда; 2018 йил, № 1, 4-модда, № 4, 224-модда; 2019 йил, № 1, 1-модда, № 3, 157-модда, № 5, 261, 265-моддалар, № 9, 588-модда, № 12, 884-модда; 2020 йил, №__, __-модда) қуйидаги қўшимчалар ва ўзгартишлар киритилсин:

  • 5-модданинг биринчи қисмида:

қуйидаги таҳрирдаги ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг  инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларига риоя этилиши ҳолати тўғрисидаги йиллик ахборотини ва вазирликлар
ва идоралар раҳбарларининг инсон ҳуқуқлари бўйича миллий ҳаракатлар режаларининг бажарилиши тўғрисидаги ахборотини эшитиш»;

ўн иккинчи - ўн олтинчи хатбошилар тегишинча ўн учинчи - ўн еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

ўн бешинчи хатбоши “мониторингни амалга ошириш” деган сўзлардан кейин қўйидаги сўзлар билан тўлдирилсин: «шунингдек, инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шартномаларнинг бажарилиши тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг миллий маърузаларини тайёрлаш якунларини ва уларни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг шартномавий органларида кўриб чиқиш натижаларини эшитиш»;

  • қуйидаги мазмундаги 131-модда билан тўлдирилсин:

 

«131-модда. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг  инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларига риоя этилиши ҳолати тўғрисидаги йиллик ахборотини ва вазирликлар ва идоралар раҳбарларининг ҳар чоракда инсон ҳуқуқлари бўйича миллий ҳаракатлар режаларининг бажарилиши тўғрисидаги ахборотини эшитиш

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директорининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларига риоя этилиши ҳолати тўғрисидаги йиллик ахбороти ва вазирликлар ва идоралар раҳбарларининг ҳар чоракда инсон ҳуқуқлари бўйича миллий ҳаракатлар режаларининг бажарилиши тўғрисидаги ахбороти Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилади.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳамда вазирлик ва идоралар раҳбарлари томонидан тақдим этилган ахборотлар, Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро мажбуриятларга риоя қилиш бўйича парламент комиссияси томонидан олдиндан кўриб чиқилади.

Ахборотни тинглаш натижалари бўйича Қонунчилик палатаси Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ва вазирлик ва идоралар раҳбарларига юбориладиган қарор қабул қилади»;

 

  • қуйидаги мазмундаги 191-модда билан тўлдирилсин:

 

«191-модда. Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларининг бажарилиши устидан парламент назоратини амалга ошириш

Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларининг бажарилиши устидан парламент назоратини амалга ошириш учун, фаолияти тартиби Олий Мажлис палаталари томонидан белгиланадиган Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларни бажариш бўйича Парламент комиссияси (кейинги ўринларда - Парламент комиссияси) тузилади.

Парламент комиссияси инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларини амалга ошириш бўйича парламент назорати ва мониторингини амалга оширади, инсон ҳуқуқлари тааллуқли парламент эшитувларини ўтказади, бу соҳадаги қоидабузарликларни аниқлайди, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги мониторинг натижалари бўйича умумий маълумотларни таҳлил қилади ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази билан яқиндан ҳамкорлик қилади.

Парламент комиссияси Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директорининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларига риоя этилиши ҳолати тўғрисидаги йиллик ахбороти ва вазирликлар ва идоралар раҳбарларининг ҳар чоракда инсон ҳуқуқлари бўйича миллий ҳаракатлар режаларининг бажарилиши тўғрисидаги ахборотини Олий Мажлис палаталари мажлисларида эшитилишидан олдин ўрганиб чиқади».

11-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

12-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

                                      Ўзбекистон Республикаси                                                 
                                                Президенти                                                                                        Ш. МИРЗИЁЕВ

 

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech