«Инсон ҳуқуқлари олий қадрият» мавзусида “Суд ва ёшлар” учрашуви ташкил етилди.
Шаҳрисабз “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейида ҲAЛ шахсий таркибининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, коррупсия ҳолатларининг олдини олиш ва унинг оқибатларини тушунтириш мақсадида Қарши ҳарбий судининг раиси Қаюмов Дилшод Бахтиёрович иштирокида «Инсон ҳуқуқлари олий қадрият» мавзусида “Суд ва ёшлар” учрашуви ташкил етилди.
Учрашувда жиноятчиликка қарши кураш, жиноятчиликнинг олдини олиш ва ҳозирги кунда Республикамизда суд тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда уларнинг мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритилди. Ўқувчи ва ўқитувчилар томонидан берилган саволларга ҳаётий мисоллар орқали жавоблар берилди.
Қаюмов Дилшод
Қарши ҳарбий судининг раиси
- Қўшилди: 27.02.2023
- Кўришлар: 3782
- Чоп этиш