Қорақалпоғистон Республикаси юридик техникумида “Инсон ҳуқуқлари – олий қадрият” мавзусида “Судья ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси суди раиси К. Тарихов, Қорақоалпоғистон Республикаси маъмурий суди раиси А. Нурлипесов ва бошқалар иштирок этди.
Мулоқот давомида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг мутлақо янги тизими яратилганлигини, фақат жазолаш билан қўрқитиб, ҳуқуқбузарликларнинг оқибати билан курашиш эмас, балки ноқонуний ҳаракатлар содир этилишининг барвақт олдини олиш энг долзарб вазифага айланганлиги қайд этилди. Келажакда порахўрлик жиноятига йўл қўймаслик мақсадида ҳар бир инсон ҳалол, виждонли, холис ва одил, фақат қонунга сўзсиз бўйсунган ҳолда вазифаларини амалга ошириши, хар қандай ножўя ҳаракатлардан ўзларини тийиши шарт.
Учрашув якунида ёшларни қизиқтирган саволларига мутасаддилар томонидан батафсил жавоб берилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий Telegram-канали
- Қўшилди: 28.02.2023
- Кўришлар: 3537
- Чоп этиш