Мамлакатимизда шу кунларда «Инсон ҳуқуқлари ҳафталиги» ўтказилмоқда. Ҳафталик доирасида Чирчиқ тиббиёт коллежида «Судья ва ёшлар» учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро суди судьялари Шоира Эрметова, Қизлархон Ағзамова, Нозимжон Исмоилов, коллеж ўқитувчи ва ўқувчилари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Эркин ва очиқ мулоқотда ёшларга инсон ҳуқуқлари ҳақида, мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган ишлар, инсон ҳуқуқлари муҳофазаси борасидаги ҳужжатлар хусусида маълумотлар берилди.

Шунингдек, Президентимиз томонидан 2023 йилни «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили» деб эълон қилиниши ёшларнинг билим олишга оид ҳуқуқларини янада мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадам эканлиги таъкидланди.

Тадбир давомида ёшларнинг яшаш, қонун олдида тенглик, сўз эркинлиги, фуқаролик ва сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлари ҳақидаги саволларига судьялар жавоб берди.

Иштирокчилар судьялардан ўзларини қийнаётган масалалар юзасидан ҳуқуқий тавсиялар олди.

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий Telegram-канали

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech