Жумладан, юртимизда барча фуқаролар тенг ҳуқуқ ва мажбуриятга эга эканлиги, инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларнинг ўзаги ҳисобланиши ҳаётий мисоллар асосида тушунтириб берилди.
Қонун устуворлигига эришиш, суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш, жазо турларини либераллаштириш, қийноқларнинг олдини олиш, гендер тенглигини, шунингдек, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, сўз эркинлигини мустаҳкамлаш, қолаверса, тўғри йўлдан адашганларга инсонпарварлик тамойили асосида яна бир имкон бериш ҳамда уларни жамиятга мослаштириш борасида рўёбга чиқарилаётган салмоқли ишлар хусусида сўз юритилди.
Мулоқотда жиноят ишлари бўйича Избоскан туман суди раиси Ж. Якубхўжаев, фуқаролик ишлари бўйича ҳамда туманлараро иқтисодий судлар раислари А. Масардинов, Р. Асқаров ёшларга пухта билим ва ҳунар эгаллаш баробарида, ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаб боришлари юзасидан тавсиялар бериб, ўқувчиларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтаришди.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий Telegram-канали
- Қўшилди: 28.02.2023
- Кўришлар: 3636
- Чоп этиш