“Ёшлар ҳуқуқлари: халқаро стандартлар ва хорижий тажриба”

28 февраль куни Тошкент давлат юридик университетида шу мавзуда давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбир мамлакатимизда 20 февралдан – 28 февралга қадар давом этган “Инсон ҳуқуқлари ҳафталиги” доирасида ташкил этилди.

Учрашувда Тошкент давлат юридик университети ҳамда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ўқитувчи ва талабалари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва вазирлик ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш институти вакиллари иштирок этди. Тадбирда, шунингдек, юридик йўналишдаги академик лицей, техникум ва коллежлар ўқувчилари қатнашди.

Давра суҳбатида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директорининг ёрдамчиси О.Аҳмадов маъруза қилди. Маърузачи Ўзбекистон Республикаси Президентининг яқинда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида атрофлича сўз юритди.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати

 

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech