“Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим – инсон ҳуқуқлари маданиятининг пойдевори”

Шу йил 1 март куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги 69-умумий ўрта таълим мактабида айни мавзуда маҳорат дарси ўтказилди. Тадбир Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази билан ҳамкорликда “Инсон ҳуқуқлари ҳафталиги” доирасида ташкил этилди.

Маҳорат дарсини Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директорининг ёрдамчиси О.Аҳмадов олиб борди. У мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш, ҳимоя қилиш ва уларга риоя қилиш масалалари, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим ҳамда бу соҳадаги қонунчилик тизими бўйича муҳим маълумотларни иштирокчилар эътиборига ҳавола қилди.

Маҳорат дарсида мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари қатнашди. Иштирокчилар Президентимизнинг яқинда қабул қилинган қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастурининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида зарур тушунчаларга эга бўлдилар.

 Тадбир якунида мактаб кутубхонасига Миллий марказ томонидан нашр этилган инсон ҳуқуқлари соҳасидаги адабиётлар туркуми туҳфа этилди.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech