Викторина ғолиблари тақдирланди

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан 27 февраль куни "Инсон ҳуқуқлари билимдони" викторинаси ўтказилди. Тадбир “Инсон ҳуқуқлари ҳафталиги”  доирасида ташкил этилди.

Иштирокчилар эътиборига инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига оид 15 та тест саволи Интернет тармоғи орқали тақдим этилиб, онлайн тарзда тўғри жавоб топиш сўралди. Ҳар бир саволга 15 сония вақт ажратилди.

 Ушбу викторинада 126 нафар иштирокчи фаол қатнашиб, улардан 38 нафари барча саволларга тўғри жавоб берди. Белгиланган муддатда тест саволларига тўлиқ ва тўғри жавоб берган иштирокчилар орасидан 3 нафар ғолиб “Youtube” каналида "Рандомус рандомайзер" онлайн дастури асосида аниқланди.

Ғолиблар 1 март куни Миллий марказга таклиф этилиб, сертификат ва совғалар билан тақдирландилар.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech