Жорий йилнинг 27-28 февраль кунлари Тошкент шаҳрида Бош прокуратура ҳамда Марказий Осиёда чегараларни бошқаришга кўмаклашиш дастури (БОМКА 10) билан ҳамкорликда мамлакатнинг чегара ҳудудларида яшовчи хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш масалаларига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди

Жорий йилнинг 27-28 февраль кунлари Тошкент шаҳрида Бош прокуратура ҳамда Марказий Осиёда чегараларни бошқаришга кўмаклашиш дастури (БОМКА 10) билан ҳамкорликда мамлакатнинг чегара ҳудудларида яшовчи хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш масалаларига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда Бош прокурор ўринбосари С.Артикова, Европа иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Ш.Адриан, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги ва бошқа мутасадди идоралар ҳамда халқаро экспертлар гуруҳи иштирок этди.

Мазкур тадбир доирасида чегара ҳудудларида яшовчи хотин-қизлар дуч келаётган муаммолар ҳамда уларга ўз вақтида ечим топиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

БОМКА 10 экспертлар гуруҳи тадбир иштирокчиларини Европа Иттифоқи мамлакатлари, шунингдек, Шарқий ҳамкорлик мамлакатларида аёлларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш амалиёти билан таништирди.

Интерфаол сессияларда Ўзбекистон давлат идоралари вакиллари халқаро экспертлар билан ҳамкорликда чегара ҳудудларида яшовчи аёлларнинг бугунги аҳволини таҳлил қилиб, ушбу тоифадаги хотин-қизларнинг барча гуруҳларини янада қўллаб-қувватлаш бўйича индивидуал тавсиялар ишлаб чиқиш имконига эга бўлдилар.

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг расмий Телеграм-канали

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech