Айни кунларда юртимиз бўйлаб “Инсон ҳуқуқлари ҳафталиги” бўлиб ўтмоқда. Чирчиқ давлат педагогика университетида ҳам ҳафталик доирасида “Инсон ҳуқуқлари – энг олий қадрият: воқелик ва истиқболлар” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Университет ректори Ғ.Муҳамедов мамлакатимизда инсон, аёллар ва болалар ҳуқуқларини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.


Жорий йил 7 февралда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори бу борадаги ишларни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.
Давра суҳбатида қайд этилганидек, инсон ҳуқуқларининг кафолатли механизмини яратиш инсонларнинг ўзида ҳуқуқий маданият даражасини оширишдан бошланади. Шу боис, университетда “ҳуқуқшунос-педагог” йўналишини ташкил этиш ва етук мутахассислар тайёрлашни йўлга қўйиш мақсадга мувофиқдир.


Шуҳрат Неъматов, ЎзА
- Қўшилди: 03.03.2023
- Кўришлар: 3879
- Чоп этиш