2023 йил 2 март куни Чирчиқ давлат педагогика университетида “Инсон ҳуқуқлари энг олий қадрият: воқелик ва истиқболлар” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Ушбу машғулотлар мамлакатимизда давом этаётган “Инсон ҳуқуқлари ҳафталиги” доирасида ташкил этилиб, юртимизнипг барча ҳудудларида ўтказилмоқда.
Чирчиқ давлат педагогика университети, ЎзФА Давлат ва ҳуқуқ институти ҳамда “Барқарор ривожланиш маркази” ННТ ҳамкорлигида ташкил этилган анжуман ишида ЎзФА Давлат ва ҳуқуқ институти директори, ю.ф.д., катта илмий ходим М.Т. Турғунов, ю.ф.д., профессор А.А. Туляганов, ю.ф.д., проф. М.Х. Баратов, “Барқарор ривожланиш маркази” ННТ бошқаруви кенгаши раиси, ф.ф.д., катта илмий ходим М.Ш.Усманов ҳамда Чирчиқ давлат педагогика университети раҳбарияти ва профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлари иштирок этишди.
Анжуманда БМТнинг “Қийноқ ҳамда муомала ва жазолашнинг қаттиқ, шафқатсиз, инсонийликка зид ёки қадр-қимматни камситувчи турларига қарши конвенцияси” мазмун-моҳияти, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро стандартлар, хусусан, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги қиёсий-ҳуқуқий таҳлилига урғу берилди.
Дарҳақиқат, инсон ҳуқуқлари, аёллар ва болалар ҳуқуқларини таъминлаш мамлакатимизни фаровон ва ёруғ келажагини таъминловчи омил эканлигини барча юртдошларимизга сингдириш лозимлиги таъкидланди.
Барқарор ривожланиш маркази
- Қўшилди: 06.03.2023
- Кўришлар: 3784
- Чоп этиш