Мамлакатимизда мўътабар аёл зотига улкан эҳтиром кўрсатилмоқда. Хотин-қизларнинг давлат ва жамият ҳаётида тутган ўрни ва нуфузи ошиб бормоқда. Муҳтарама опа-сингилларимиз ўзларининг самарали меҳнати, бой тажрибаси билан бугунги туб ислоҳотларимизда фаол қатнашмоқда.
Президентимиз Фармонига мувофиқ, байрам арафасида Янги Ўзбекистонни барпо этиш, халқимиз фаровонлигини юксалтириш йўлида ташаббус ва ибрат кўрсатиб келаётган, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш, фарзандларимизни она Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга катта ҳисса қўшаётган юртимиз хотин-қизларининг бир гуруҳи орден ва медаллар билан мукофотланди. Бундай муносиб тақдирлаш – аёл зотига давлатимиз ва жамиятимиз эъзозу эҳтиромининг амалий ифодасидир.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов Миллий марказда 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказилган байрам тадбирида шу ҳақда сўзлади. Миллий марказ жамоаси сафидаги аёллар ва қизларни байрам билан табриклади.
Тантанали тадбирда Миллий марказда ишлаётган барча хотин-қизларга совғалар улашилди.









Тадбир доирасида Миллий марказ касаба уюшмаси қўмитаси томонидан аёллар ва қизлар ўртасида ўтказилган спорт мусобақалари ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Стол тенниси бўйича ғолиблар – биринчи ўрин соҳибаси Малика Толипова, иккинчи ўринни эгаллаган Мухлиса Ҳасанова ва учинчи ўринни банд этган Муқаддас Қосимовага, шунингдек, шашка ўйини бўйича ғолиблар – Муяссар Раҳимова, Дилноза Раҳимова ва Малика Толиповага совринлар топширилди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 07.03.2023
- Кўришлар: 4228
- Чоп этиш