Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан юридик адабиётлар совға қилинди

Жорий йилнинг 18 - март куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан Тошкент вилояти ТУРОН ахборот-кутубхона маркази фондига 110 дан ортиқ инсон ҳуқуқларига оид юридик адабиётлар ҳамда 40 дан ортиқ "Демократлаштириш ва Инсон ҳуқуқлари" журналларининг барча нашрларидан совға қилинди. Адабиётларни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази масъул ходими Ҳамидулла Мўминов топширдилар.

Шу куннинг ўзида ТУРОН ахборот-кутубхона маркази ўқув залида "Инсон ҳуқуқлари" номли китоб кўргазмаси ташкил этилди.

Кўргазма якунлангач беғараз тақдим этилган китоблар "Инсон ҳуқуқларига оид адабиётлар бурчагига жойлаштирилади.

 

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech