Янги Конституция лойиҳаси ва инсон ҳуқуқлари маданияти

“Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг мавжуд шакллари ҳамда воситаларини тўлдиради, фуқаролик жамиятини ривожлантиришга ва  инсон ҳуқуқлари маданиятини юксалтиришга кўмаклашади. Давлат  инсон  ҳуқуқлари  бўйича  миллий  институтлар  фаолиятини ташкил этиш учун шарт-шароитлар яратади”. Ушбу нормалар янги Конституция лойиҳасининг 56-моддасида мустаҳкамланмоқда.

 29  март куни Тошкент вилояти Зангиота тумани Ахборот-кутубхона марказида “Биз янги Конституциядан нималар кутяпмиз” мавзусида ўтказилган учрашувда Конституциявий қонун лойиҳаси ва бўлажак референдумнинг моҳияти ҳамда аҳамияти ҳақида фикр юритилди. Тадбир Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси билан ҳамқорликда  ташкил этилди. 

Давлат ва ҳуқуқ институти директорининг ўринбосари, юридик фанлар доктори, профессор Абдуманноп Туляганов янги Конституцияга киритилаётган ўзгартиришларнинг мазмун-моҳиятига батафсил тўхталди. Мулоқот асносида иштирокчиларнинг саволларига атрофлича жавоб берилди. 

Учрашув якунида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан Ахборот-кутубхона марказига инсон ҳуқуқларига оид 300 дона янги китоб топширилди.

Бу ҳуқуқий адабиётлар туркуми академик Акмал Саидов масъул муҳаррирлигида конституциявий ислоҳотлар доирасида нашр қилинган китоблар, жумладан, Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг Конституциялари, шунингдек, “Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари” журналининг барча нашрларидан иборат.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech