5 апрель куни Нодирабегим номидаги Наманган вилоят Ахборот-кутубхона марказида “Конституция ва инсон ҳуқуқларига оид адабиётлар” бурчаги ташкил қилинди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги миллий таълим дастури ижроси доирасида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази кутубхонага инсон ҳуқуқларига оид адабиётлар тақдим этди.
Миллий марказ ташаббуси билан, шунингдек, “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича ўтадиган референдумга бағишланган мулоқот ташкил этилди. Ушбу тадбирда Наманган вилоят Ахборот-кутубхона маркази жамоаси ва китобхонлар иштирок этди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази масъул ходими Ҳ.Мўминов, Фанлар академиясининг Давлат ва ҳуқуқ институти директори М.Турғунов ва мазкур институт бўлим бошлиғи М.Баратов янгиланаётган Конституция инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда ҳамда мамлакатимизни демократик ривожлантириш йўлида энг муҳим ҳуқуқий пойдевор бўлиб хизмат қилишини таъкидладилар.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 05.04.2023
- Кўришлар: 4347
- Чоп этиш