Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги миллий таълим дастури ижроси – ойинаи жаҳон нигоҳида

Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 7 февралдаги қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастурининг бажарилиши мамлакатимиз оммавий ахборот воситаларида изчиллик билан ёритилмоқда. Бу борада, айниқса, юртимиз телерадиоканаллари фаоллик кўрсатмоқда.

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси маълумотларига қараганда, ушбу тизимидаги марказий телерадиоканаллар ҳамда ҳудудий телерадиокомпанияларда жорий йилнинг март ойи давомида айни мавзуда бир қатор телерадиодастурлар тайёрланган ва эфирга узатилган. Жумладан:

  • «O`zbekiston 24» телерадиоканали «Махсус репортаж» кўрсатувининг 18 та, «Ҳуқуқ 24» кўрсатувининг 3 та, «Студия 24» кўрсатувининг 21 та, «Интервью 24» кўрсатувининг 20 та, «Инсон қадри учун» кўрсатувининг 5 та, «Радиоинтервью» эшиттиришининг 8 та, «Радиошарҳ» эшиттиришининг 4 та, «Радиомулоқот» эшиттиришининг 4 та, «Халқ қабулхоналарида» эшиттиришининг 2 та, «Радиорепортаж» эшиттиришининг 2 та сони;
  • «O`zbekiston» телерадиоканали «Ассалом, Ўзбекистон!» кўрсатувида 4 та лавҳа, «Одил судлов» кўрсатувининг 2 та, «Оила олами» кўрсатувининг 2 та, «Шу куннинг мавзуси» эшиттиришининг 4 та, «Оқшом тўлқинларида» эшиттиришининг 2 та, «Таълим ва тараққиёт» эшиттиришининг 2 та сони айнан Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастурини амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»да назарда тутилган вазифалар – «Инсон ҳуқуқлари», «Аёллар ҳуқуқлари», «Бола ҳуқуқлари», «Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари» йўналишларида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг ислоҳотлар ва ижобий янгиланишлар натижаларига бағишланган.

Шунингдек, «Yoshlar» телерадиоканали «Биз томонларда» кўрсатувининг 2 та, «Ёшлар етакчисининг бир куни» кўрсатувининг 2 та, «Ёшлар пресс-клуби» кўрсатувининг 3 та, «Ёнингдаман» эшиттиришининг 2 та сони ҳамда «Оқшомга қадар» эшиттиришида 80 та хабар ва лавҳа, «Салом, ёшлар!» эшиттиришининг 12 та, «Тонгги парвоз...» эшиттиришининг 10 та, «Ёшлар билан...» эшиттиришининг 12 та, «Нажот таълимда...» эшиттиришининг 1 та, «Бир қадам олдинга» эшиттиришининг 1 та сонида  Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастурини амалга ошириш билан боғлиқ жараёнлар атрофлича ёритилган.

Бундан ташқари, «Bolajon» телерадиоканали «Ассалом, болажон!» кўрстувининг 2 та сони;

«Mahalla» телерадиоканали «Минбар» кўрсатувининг 8 та, «Оталар-чойхонаси» кўрсатувининг 2 та, «Инсон қадри учун» кўрсатувининг 4 та сони;

«Toshkent» телерадиоканали «Пойтахт репортаж» дастурининг 1 та, «Гап чиқди» ток-шоусининг 2 та, «Телетаҳлил» кўрсатувининг 2 та, «Ҳуқуқингизни биласизми?» кўрсатувининг 8 та, «Очиқ мулоқот» тўғридан-тўғри дастурининг 2 та сони;

«Madaniyav va ma`rifat» телеканали «Бугун» информацион дастурида 3 та лавҳа, «Инсон қадри учун» кўрсатувининг 6 та сони, «Миллий таълим» кўрсатувининг 2 та, «Бугун интервью» кўрсатувининг 2 та сони;

«Dunyo bo`ylab» телеканали «На прямой связи» кўрсатувининг 36 та, «Специальный репортаж» кўрсатувининг 20 та сонида:

  • аҳоли, хусусан, ёшларнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги, давлат органлари ходимларининг инсон ҳуқуқлари ва гендер тенглик соҳасидаги билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган тадбирлар;
  • инсон ҳуқуқлари соҳасида педагог кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш;
  • аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги хабардорлигини оширишга қаратилган «Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги таълим ва инновациялар» соҳасида ўтказиладиган миллий танловлар тафсилотлари;
  • ногиронлиги бўлган шахслар ҳукуқлари, бола ҳуқуқлари ва мигрантлар ҳуқуқлари соҳасида ўтказиладиган тадбирларнинг мақсад ва вазифалари ҳамда улардан кутилаётган натижалар изчил ёритиб борилган.

МТРК тизимидаги мустақил телерадиоканалларнинг «Ахборот-24», «Новости-24», «Янгиликлар-24», «Таҳлилнома», «Янги давр», «Давр янгиликлари», «Кун нафаси» «Тошкент 24», «Репортёр», «Хабарлар»,«Актуально» каби информацион дастурларида ҳам ўзбек, рус ва инглиз тилларида шу мавзуга оид юзлаб лавҳа, репортаж ва интервьюлар эълон қилинган.

Қолаверса, МТРК тизимидаги ҳудудий телерадиокомпанияларнинг ихтисослашган кўрсатув ва эшиттиришлари ҳамда ахборот телерадиодастурларининг юзлаб сонларида мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти, мақсад ва вазифалари ҳамда уларнинг ижроси, шу жумладан Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги миллий таълим дастури ва уни амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»да назарда тутилган вазифалар мазмун-моҳияти ҳамда аҳамияти ҳақида батафсил сўз юритилган.

Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастурида белгиланган чора-тадбирларнинг бажарилиши Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан мунтазам мониторинг қилиб борилмоқда.

Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech