8 апрель куни Сирдарё вилояти Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйида шу мавзуда давра суҳбати бўлиб ўтди. Бўлажак референдумга бағишланган тадбир Инсон хуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Фанлар академиясининг Давлат ва ҳуқуқ институти, Барқарор ривожланиш маркази ҳамда Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий асоциациясининг Сирдарё вилоят бўлими томонидан ташкил этилди.
Тадбирда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази масъул ходими Ҳ.Мўминов, Давлат ва ҳуқуқ институти директори М.Турғунов ва мазкур институт бўлим бошлиғи М.Баратов, юридик фанлар доктори, профессор А.Худойбердиев, Кўзи ожизлар жамияти Сирдарё вилояти бўлими вакиллари ҳамда фуқаролик жамияти институтлари фаоллари иштирок этди.
Иштирокчилар референдумнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти, янгиланаётган Конституциянинг зарурати, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълимнинг ўрни ҳақида фикрлашдилар.
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълимга катта эътибор қаратилаётгани ҳақида ҳам атрофлича сўз борди. Бу борада Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжимиятида тутган муҳим мавқеи алоҳида таъкидланди.
Янги Конституция лойиҳасининг Брайль алифбосидаги китоби Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамияти Гулистон шаҳар ҳудудий бўлинмаси раҳбари К.Азаматовага топширилди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 10.04.2023
- Кўришлар: 4209
- Чоп этиш