8 апрель куни Шароф Рашидов номидаги Жиззах вилояти ахборот-кутубхона марказида янгиланаётган Конституция ва бўлажак референдумга бағишланган мулоқот ўтказилди. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ташаббуси билан ташкил этилди.
Учрашувда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази масъул ходими Ҳ.Мўминов, Ўзбекистон Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти директори М.Турғунов, ушбу институтнинг бўлим бошлиқлари – профессорлар М.Баратов ва А.Худойбердиев, Нодавлат нотижорат ташкилотлари асоциацияси Жиззах вилояти худудий бўлими раҳбари Н.Камолова сўзга чиқди.
Тадбирда Ўзбекистон Миллий университетининг Жиззах филиали, Жиззах архитектура ва қурилиш техникуми талабалари ҳамда Миллий гвардиянинг Жиззах вилояти бўйича бошқармасига қарашли ҳарбий қисм курсантлари ва ОАВ вакиллари иштирок этди. Иштирокчилар берган саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоб берилди.
Қизиқарли ва кўтаринки руҳда ўтган тадбир якунида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан нашр этилган 100 дан ортиқ ҳуқуқий адабиёт Жиззах вилояти ахборот-кутубхона марказига беғараз тақдим этилди.
Сўзга чиққанлар Ахборот-кутубхона марказида “Конституция ва инсон ҳуқуқларига оид адабиётлар" бурчаги ташкил этилгани муҳим аҳамиятга эгалигини эътироф этдилар. Барчани бўлажак референдумда иштирок этишга ва янгиланаётган Конституциямиз учун овоз беришга чақирдилар.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 10.04.2023
- Кўришлар: 4017
- Чоп этиш