8 апрель куни Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Жиззах вилояти бўлими мажлислар залида шу мавзуда давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбир Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Фанлар академиясининг Давлат ва ҳуқуқ институти, Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ва Барқарор ривожланиш маркази томонидан ташкил этилди.
Олий Мажлис Сенати аъзоси С.Суярова, Давлат ва ҳуқуқ институти директори М.Турғунов, ушбу институт бўлим бошлиқлари – профессорлар М.Баратов ва А.Худойбердиев, Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Жиззах вилояти бўлими раҳбари Н.Камолова ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази масъул ходими Ҳ.Мўминов сўзга чиқдилар. Маърузачилар янгиланаётган Конституциянинг мазмун- моҳияти ва бўлажак референдумнинг аҳамияти ҳақида батафсил тўхталдилар.
Мулоқотларда қирғиз, қозоқ ва рус маданият марказлари ҳамда Кўзи ожизлар жамияти вилояти бўлимларининг вакиллари, фуқаролик жамияти институтлари фаоллари, журналистлар қатнашиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.
Тадбир доирасида Янги Конституция лойиҳасининг Брайль алифбосидаги китоби Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамиятининг Жиззах шаҳар бўлими раиси Дониёр Эгамбердиевга топширилди. Мазкур нашр Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ва Барқарор ривожланиш маркази томонидан чоп этилган.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 10.04.2023
- Кўришлар: 4097
- Чоп этиш