Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан тузилган ишчи гуруҳнинг Фарғона водийсида жойлашган жазони ижро этиш муассасаларига мониторинг ташрифи давом этмоқда. Ишчи гуруҳ аъзолари жорий йилнинг 11-12 апрель кунлари Наманган ва Андижон вилоятларидаги жазони ижро этиш ҳамда шахснинг ҳаракатланиш эрки чекланган муассасалар билан яқиндан танишдилар.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш департаментига қарашли 6-сонли тергов ҳибсхонаси, Махсус қабулхона, бир нечта туманлардаги вақтинчалик сақлаш ҳибсхоналарида сақланаётган айбланувчи, судланувчи ва маҳкумлар билан оммавий ҳамда якка тартибда учрашувлар ўтказилди.
Ишчи гуруҳ тергов ҳибсхонасида вояга етмаганлар, аёллар, ногиронлиги бўлган ва 60 ёшдан ошган шахсларнинг сақланиши аҳволини алоҳида ўрганди.
Ишчи гуруҳ аъзолари Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан маҳкумлар ва ушланган шахслар, шунингдек, муассасалар ходимлари учун мақбул шароитлар яратилганлигини қайд этди. Мулоқотлар асносида янгиланаётган Конституция ва инсон ҳуқуқлари ҳамда бўлажак референдум мавзуларида сўз юритилди.
Мониторинг ташрифи доирасида ҳар бир муассаса кутубхонасига Миллий марказнинг инсон ҳуқуқларига оид китоблари топширилди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 13.04.2023
- Кўришлар: 4143
- Чоп этиш