Бугунги кунда Конституцияни янгилаш Ўзбекистон давлатининг тадрижий ривожланиши нуқтаи назаридан муҳим зарурат, жамиятимизнинг кейинги қадамларини аниқлаб олиш учун ҳам ниҳоятда аҳамиятлидир.
Янги таҳрирдаги Конституцияга инсон шахсий ҳуқуқлари ҳимоясига оид қатор прогрессив кафолатлар киритилмоқда, уларнинг заминида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари устуворлиги — ҳуқуқий давлатнинг олий мақсади, деб эътироф этилиши ғояси ётади.
Айнан мана шу ёндашув асосида Конституцияда инсон ҳуқуқларига оид нормалар 3,5 баравардан зиёдга ошмоқда. Муҳими, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари қонунларимизнинг, ҳар бир давлат идораси фаолиятининг мазмунига айланиши қатъий талаб сифатида мустаҳкамланмоқда. Яъни эндиликда давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фақат ва фақат фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб фаолият кўрсатишига конституциявий асос белгиланмоқда.
Ҳозирда Ўзбекистонда шахс эркинлиги ва дахлсизлиги устуворлиги “Инсон қадри учун” тамойили асосида давлат сиёсати даражасида эътироф этилган бир вақгда инсоннинг шаъни ва қадр-қимматини поймол қилишнинг энг оғир кўринишларидан бири — қийноққа солиш фактларининг ҳали-ҳануз жамиятимизда мавжудлиги мутлақо йўл кўйиб бўлмас ҳолдир.
Зеро, давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, “амалга оширилаётган барча ислоҳотларимиз марказида инсон қадрини улуғлашга қаратилган эзгу ғоя мужассам. Чунки бизнинг муқаддас динимизда ҳам, буюк алломаларимиз бой илмий ва маънавий меросида ҳам, инсон — ҳаёт гавҳари, тенгсиз мўъжиза сифатида улуғланади.
Инсон — давлат ва жамият учун мақсадга эришиш воситаси эмас, аксинча, ана шу мақсаднинг бош мазмуни ва манбаи ҳамда энг олий қадрият бўлиши лозим. Биз барпо этаётган янги Ўзбекистон учун инсон қадри ва халқ манфаати ҳамма нарсадан устундир”. Шу ёндашувдан келиб чиқиб ҳам мазкур янги норма айнан мана шу таҳрирда берилмоқда.
Ажралмас ҳуқуқлар борасида сўз кетганда, албатта, халқаро даражада умумэътироф этилган хужжат — шахс эркинлигини таъминлаш йўлида ўзига хос янги даврга асос солган “Хабеас корпус” институти аҳамиятини таъкцдлаш жоиз.
“Хабеас корпус” (лот. Habeas corpus) — “танани судга келтириш”, яъни жиноий таъқибга учраган фуқаронинг адолатли суд муҳокамасига бўлган ҳуқуқининг тарихан энг қадимий эътирофларцдан бири ҳисобланади.
Ўзбекистонда “Хабеас корпус” институти 2008 йиддан татбиқ этилган бўлиб, уни кўллаш доираси йиллар давомида изчил кенгайтириб борилмоқда, тергов жараёни устидан суд назорати қатъий равишда кучайтирилмоқда.
Хусусан, бу масалага тарихан ёндашадиган бўлсак, айтиш керакки, 2008 — 2016 йилларда қатор процессуал мажбурлов чоралари (қамоққа олиш тарзидаги эҳгиёт чораси; айбланувчини лавозимидан четлаштириш; шахсни тиббий муассасага жойлаштириш; амнистия актини кўллашга оид илтимосномани кўриб чиқиш; уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораси)ни кўллаш ваколати судларга берилганини кўрамиз.
Биргина қамоқ эҳгиёт чорасининг судлар томонидан кўлланилиши амалиётидан мисол келтирсак, 2022 йилда тергов органларидан судларга келиб тушган жами 24 118 та илтимосномадан 23 503 таси каноатлантирилган, 485 таси эса рад этилган, яъни 485 нафар шахсга нисбатан асоссиз равишда қамоқ эқтиёт чораси қўлланилишининг олди олинган.
2017 — 2021 йилларда суд назорати доираси янада кенгайтирилиб, шахснинг конституциявий ҳуқуқларини чеклашга оид
қатор тергов ва процессуал ҳаракатлар (паспортнинг амал қилишини тўхтатиб туриш; айбланувчининг тиббий муассасада бўлиши муддатини узайтириш; почта-телеграф жўнатмаларини хатлаб кўйиш; мурдани эксгумация қилиш; қамоқда сакдаш ёки уй қамоғи муддатини узайтириш)га санкция бериш суддар ваколати доирасига ўтказидди.
Шунингдек, 2017 йилда ушлаб туриш муддати шахс амалда ушланган пайтдан, яъни эркин ҳаракатланишга бўлган ҳуқуқларнинг ҳақиқий чекланган пайтидан эътиборан кўпи билан қирқ саккиз соатни ташкил этишининг белгиланиши “Хабеас корпус” институтининг миллий қонунчилигимизда янада мустаҳкам ифода топишини таъминлади.
Жиноят иши юритувида шахсий дахлсизлик ҳуқуқларини чеклашга оид бундай ҳаракатлар устидан суд назоратининг ўрнатилганлиги жиноят процессида суднинг тергов органларига нисбатан мустақиллиги, холислиги ва беғаразлиги моҳияти билан изохданади ва жиноят процессида тортишув принципини кучайтиришни назарда тугади.
Ҳозирда “Хабеас корпус” институти доирасини кенгайтириш жараёнининг мантиқий давоми сифатида эндиликда хусусий мулк дахлсизлиги ва шахсий ҳаёт дахлсизлигини чеклашга оид тергов ҳаракатларининг барчаси (телефон ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали сўзлашувларни эшитиб туриш, тинтув, почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш, мол-мулкни хатлаш) фақат суднинг рухсати билан ўтказилиши тартиби конституциявий даражада мустаҳкамланмоқда.
Янги конституциявий нормага биноан мазкур ҳуқуқларнинг чекланишига фақат қонунда белгиланган ҳолларда ва тартибда, суднинг қарорига асосан йўл қўйилади.
Янгиланаётган Конституцияга киритилаётган мазкур қоида билан фуқароларнинг шахсий ҳаёт дахлсизлиги, уй-жой дахлсизлиги ва хусусий мулк дахлсизлиги ҳуқуқлари янада мустаҳкамланмоқда.
Эндиликда терговчи, суриштирувчи ва прокурор томонидан тинтув ўтказиш, телефон сўзлашувларини эшитиш ва мулкни хатлаш заруратини судга асослантириши керак бўлади.
Шахснинг конституциявий дахлсизлик ҳуқуқини чеклашга оид бу ҳаракатлар суд рухсати билан амалга оширилиши натижасида тергов даврида фуқароларнинг мулк, тураржой ва шахсий ҳаётига оид маълумотлари дахлсизлиги асоссиз бузилишининг олди олинади. Зеро, суднинг жиноят иши юзасидан ҳеч бир идоравий ёки бошка манфаати йўкдир, у бетарафдир.
Дахлсизлик ҳуқуқларига оид мазкур кафолатлар қатор халқаро хужжатларда ҳам мустаҳкамланган. Жумладан, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 12-моддасида “ҳеч кимнинг шахсий ва оилавий ҳаётига ўзбошимчалик билан аралашиш, уй-жойи дахлсизлигига, унинг ёзишмаларидаги сирларга ёки унинг номус ва шаънига ўзбошимчалик билан тажовуз қилиниши мумкин эмас”лиги белгиланган.
Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар бўйича халқаро пактнинг 17-моддасида “ҳеч ким ўзининг шахсий ва оилавий ҳаётига ўзбошимчалик ёки ноқонуний тарзда аралашишга, ўзининг уй-жойи ёки ёзишмалари сири дахлсизлигига ўзбошимчалик ёки ноқонуний тарзда тажовуз қилинишига ёки унинг ор-номуси ва шаънига ноқонуний тажовуз қилинишига дучор этилиши мумкин эмаслиги ва ҳар бир инсон худди шундай аралашув ёки тажовузлардан қонун орқали ҳимоя этилиш ҳуқуқига эга”лиги баён қилинган.
Шунингдек, 1950 йил 4 ноябрдаги Европа инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Конвенциянинг 8-моддасига кўра “ҳар ким ўз шахсий ва оилавий ҳаёти, уй-жойи ва ёзишмаларининг ҳурмат қилиниши ҳуқуқига эгадир”.
Мазкур кафолатлар қатор давлатлар (Аргентина, АҚШ, Баҳрайн, Бельгия, Чехия, Эстония, Германия, Греция, Италия, Украина, Россия, Озарбайжон, Арманистон, Грузия, Қозогистон, Молдова) конституцияларида мустахкамланган.
Мисол учун, АҚШ Конституциясининг 6-кўшимчасида ҳеч бир шахс қонуний судда кўрилмай ҳаёти, эркинлиги ёки мулкидан маҳрум этилиши мумкин эмаслиги белгиланган.
Бош қомусимизда “Хабеас корпус” институтининг мантиқий изчилликда кенгайтирилиши орқали шахсий ҳаёт, хусусий мулк ва уйжой дахлсизлиги ҳимояланиши ҳамда суднинг қарорисиз мазкур ҳуқуқлардан маҳрум этилишга йўл қўйилмаслигининг белгиланиши фуқароларимизнинг дахлсизлик кафолатлари қатъийлигини мустаҳкамланди.
Энг муҳими, мазкур конституциявий янгиланишлар орқали терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов босқичларида шахс ҳуқуқларига оид тергов хатоларига йўл қўйилмаслигига хамда фуқароларимизнинг судларга бўлган қатъий ишончини оширишга эришилади.
Асосий Қонунимизга киритилаётган мазкур янги кафолатлар бутун жаҳон эътироф этган халқаро стандартлар бўлиб, уларнинг конституциявий даражада мустаҳкамланиши фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоя қилинишининг янги ва ишончли механизмини ишга солади. Шунингдек, бу прогрессив қоидаларнинг Конституцияда қатъийлаштирилиши суд-тергов жараёнларида ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларни ноқонуний ҳаракатлардан тийиб туришга, улар томонидан фуқароларнинг шаъни ва қадр-қиммати хурмат қилинишига, шахсий ҳаёт дахлсизлигига оид ҳуқуқларининг ўзбошимчалик билан бузилишига йўл қўймасликка, шахснинг яшаш жойига асоссиз кириш, уй-жой дахлсизлигини бузиш ва фуқароларнинг мулкидан ноқонуний маҳрум этилиши ҳолатларини бартараф қилишга йўл очади.
Зеро, янгиланаётган Конституцияда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш — ҳуқуқий давлатнинг олий мақсади этиб белгиланмоқдаки, бу мақсад, пировардида давлат ўз фаолиятини, жамият ва фуқароларнинг турмушини фақат Конституция ва қонунлар асосидагина амалга оширилишини таъминлаши мажбуриятидан иборатдир.
Мирзаюсуф РУСТАМБОЕВ,
юридик фанлар доктори, профессор,
Конституциявий комиссия аъзоси.
- Қўшилди: 13.04.2023
- Кўришлар: 4504
- Чоп этиш