14 апрель куни Навоий вилояти Юридик техникуми биносида ушбу таълим маскани ўқитувчи ва ўқувчилари иштирокида айни мавзуда суҳбат ўтказилди. Техникум ўқувчиларининг билим, малака ва кўникмаларини янада ривожлантиришга қаратилган ушбу мулоқотга Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази бош юрисконсульти Р.Атовуллоев модераторлик қилди.
Суҳбат давомида ўқувчиларга Янгиланаётган Конституция лойиҳасининг ишлаб чиқилиш зарурати ва жараёни, ундаги инсон ҳуқуқларига тааллуқли янги нормаларнинг мазмуни тушунтирилди. Хусусан, “Хабеас корпус” институти, “Миранда қоидалари”, айбсизлик презумпциясининг конституциявий институт сифатида белгиланаётганига диққат қаратилди.
Суҳбат қизиқарли ва савол-жавобларга бой бўлди.
Тадбир якунида Юридик техникум кутубхонасига Миллий марказ томонидан нашр этилган инсон ҳуқуқлари соҳасидаги адабиётлар топширилди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 17.04.2023
- Кўришлар: 3948
- Чоп этиш